Аёллар Олий лигаси. "Нефтчи-W" футболчилари бир неча ойдан бери маош олмаётганликлари сабабли майдонга чиқишдан бош тортишди
03 ноя 18:22
Новости
Аёллар Олий лигаси. "Нефтчи-W" футболчилари бир неча ойдан бери маош олмаётганликлари сабабли майдонга чиқишдан бош тортишди
"Бугун аёллар Олий лигасининг 24-туридан ўрин олган тўртта учрашув ўтказилиши режалаштирилган эди. Аммо, сўнгги дақиқаларда Фарғонада бўлиб ўтиши керак бўлган «Нефтчи-W» ва «Севинч» жамоалари ўртасидаги ўйин бекор қилинди.
Бунга сабаб, «Нефтчи-W» жамоаси футболчилари бир неча ойдан бери маош тўланмаганлиги сабабли майдонга чиқишдан бош тортишган. Мусобақа регламентига кўра, ушбу ўйинда «Нефтчи-W» жамоасига техник мағлубият қайд этилди.
Ҳозирда «Навбаҳор-W» ва «Сўғдиёна-W» жамоаларида ҳам шунга ўхшаш муаммолар мавжуд.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ушбу воқеани эътибордан четда қолдирмайди ва футболчиларга иш ҳақларининг тўланиши ҳамда аёллар футболида бундай ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан масалани қатъий назоратга олади", — дейилади хабарда.
Олдинроқ, Championat.Asia бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев бу ҳақда ўз телеграм саҳифасига ёздириб қолдирган эди.
Комментарии
Xaromi diyishdan oldin o'ylab gapirgin. Man fikrimmi yozdim. San isqirttan so'ramiyman
Xaromiga jovob berasan
Umuman yeg'ishtirib tashash kere ayollaga fudbolli
Avstraliya, Koreyadan yeb yuribdi barbir