RU

Последние новости

22:12Паулу Бенту: "Қоида бўйича бу пенальти эмас эди. Ҳакам ўша вазиятда хатога йўл қўйди"  10 21:56Бобир Абдихолиқов: "Халқимизни ғалаба билан табриклайман. Муҳим уч очкони қўлга киритдик"  18 21:38ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси КХДРни мағлубиятга учратди  10 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - БАА 1:0  20 21:15ЖЧ-2026 саралаши. Эрон ва Қатар кураш олиб боришмоқда (онлайн ҳисоб)  50 21:14"Ҳар бир олинган очко бизни Жаҳон чемпионатига яқинлаштирмоқда" – Отабек Шукуров  26 20:40ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон Тошкентдаги ажойиб оқшомда БААдан устун келди  569 20:15Погба: "Ҳеч қачон "ҳеч қачон" дейиш керак эмас"  3 19:48Бонуччи фаолиятидаги энг мураккаб рақибни айтди — у Месси ёки Роналду эмас  1 18:43"Манчестер Юнайтед" 6 миллионга сотган футболчисини 20 миллионга қайтариб олмоқчи  1 18:02Ўзбекистон - БАА: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  6 17:50ЖЧ-2026 саралаши. Иккита автогол урилган ўйинда Япония ва Австралия очколарни бўлиб олишди  19 17:32ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - БАА: "Бундёкор" стадиони ўйинга тайёр  11 16:59Ўзбекистон - БАА. 18-учрашув арафасида. Аввалги баҳсларда қандай натижа қайд этилган?  9 16:46"Реал" "Байер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1

Аёллар футболи: “Металлург” - Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби Новости

Аёллар футболи: “Металлург” - Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби

Мамлакат чемпиони ҳамда Кубок соҳиби ўртасида кечиши кўзда тутилган Суперкубок ўйини бўлиб ўтди.

Пойтахтдаги Жар стадионининг захира майдонида амалдаги мамлакат чемпиони “Металлург” ҳамда 2017 йилги Кубок финалчиси (сабаби Кубокни ҳам “Металлург” қўлга киритган) “Бунёдкор” жамоалари ўзаро куч синашишди.

Ҳар иккала жамоа ҳам ғалабага бўлган шижоатини, иштиёқини намоён этишди. Биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида “Бунёдкор” қизларининг ташаббускорлиги сезилиб турди. Кетма-кет уюштирилган ҳужумлар эса самарасиз якунланаверди. “Металлург” ҳам қарши ҳужумларда фаоллик кўрсатишди. Бу кўп ўтмай самарасини берди. Қизиғи, “Бунёдкор” жамоаси дарвозасига киритилган дастлабки голда пойтахтликларнинг ўзлари рақибларига “ёрдамлашишди” – Луиза Садирова бурчакдан оширилган тўпни майдон ташқарисига чиқариш ўрнига ўз дарвозаси тўрига йўллаб қўя қолди. Ўн дақиқа ўтар-ўтмай Луизанинг хатосини жамоадоши Людмила Карачик тузатди – дарвозабон билан бирга-бир чиққан ҳолда дарвозани ишғол этишнинг уддасидан чиқди – 1:1.

Томошабинлар иккинчи бўлимда ҳам қизиқарли ўйин гувоҳи бўлишди. Ҳар иккала томондан бир неча бор ҳужумлар уюштиролди, хавфли вазиятлар яратилди. Бироқ дарвоза бир бор ишғол этилди. Ўйиннинг 70-дақиқасида Нозимахон Эргашева “Бунёдкор” дарвозасига гол киритиб, муҳим ғалабани таъминлади.

Шу тариқа “Металлург” иккинчи бор Суперкубокни қўлга киритиб, бу борада етакчи ҳисобланган “Севинч” билан кўрсаткичларини тенглаштириб олди.


Ўзбекистон Суперкубоги.
“Бунёдкор” - “Металлург” –– 1:2 (1:1).
28 март. Тошкент шаҳри. Жар стадиони. 85 томошабин.
Ҳакамлар
: Эдита Миробидова (Тошкент), Зилола Рахматова (Қарши), Кристина Середа (Тошкент), Анна Сидорова (Тошкент).
“Бунёдкор”: Ольга Қаҳҳорова, Дилноза Бектемирова, Саида Галимова, Марина Косникова, Умида Зоирова, Мария Моисеева (Екатерина Сальнокова, 65), Солиха Ҳусниддинова, Рушания Сафина, Луиза Садирова, Тожинисо Рашидова (Озода Хожиева, 77), Людмила Карачик.
“Металлург”: Гуландон Бойматова, Зумрадхон Назарова, Холида Дадабоева, Нозима Камолтоева, Ирода Турдалиева, Феруза Турдалиева, Махлиё Сариқова, Диёра Эркинова (Жесика Кручинина, 64), Мавлуда Минавварова, Дилдора Нозимова, Нозимахон Эргашева.
Голлар: Л.Карачик (41) – Л.Садирова (33-ўз дарв.), Н.Эргашева (70).
Огоҳлантириш: Д.Бектемирова (58) – З.Назарова (6), М.Минавварова (27).  
Назоратчи – Рўзим Давлатмуродов (Тошкент).

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика