"Атлетико" "Реал"нинг ҳакамликни танқид қилгани ҳақида: "Айримлар доим улар фойдасига шамол эсишига одатланиб қолишган"
09 мар 2021 13:15
Новости
"Атлетико" "Реал"нинг ҳакамликни танқид қилгани ҳақида: "Айримлар доим улар фойдасига шамол эсишига одатланиб қолишган"
"Атлетико" Ла Лига (1:1) ўйинидан сўнг "Реал"нинг ҳакам қарорини танқид қилаётганига муносабат билдириб твит ёзди.
"Улар ҳатто тўғри қарорни ҳам танқид қилишади... Айримлар доим улар томонга шамол эсишига кўникиб қолишган", - дейилади "Атлетико" расмий твиттерида.
Биринчи тайм сўнггида жарима майдончаси ичида тўп "Атлетико" ҳимоячиси Фелипенинг қўлига тегди. Ҳакам Алехандро Эрнандес Эрнандес эса эпизодни баҳолаш учун VAR'дан фойдаланди, аммо ҳакамнинг қарори якунда ўзгармади.
Бу қарорга "Реал" ўйинчилари, жумладан Каземиро ва Карим Бензема қарши чиқишди.
Critican hasta los aciertos...
— Atlético de Madrid (@Atleti) March 8, 2021
Algunos están acostumbrados a tener siempre el viento a favor.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии