"Атлетико" президенти: "Гризманнинг "Барса"да ишлари жойида эмас, аммо ҳаммада кўтарилиш ва пасайиш бўлади"
02 июл 2020 12:00
Новости
"Атлетико" президенти: "Гризманнинг "Барса"да ишлари жойида эмас, аммо ҳаммада кўтарилиш ва пасайиш бўлади"
"Атлетико" президенти Энрике Сересо "Барселона" форварди Антуан Гризманн ҳақида гапирди.
"Биз дўстона муносабатда эдик. У жуда ҳам яхши йигит ва ажойиб футболчи эди.
Ҳаммада ҳам кўтарилиш ва пасайиш бўлади. "Барселона"да унинг ишлари жойида эмас, аммо у қайтади ва муваффақиятга эришади, чунки у ажойиб ўйинчи", - дейди Сересо.
Гризманн "Барселона" таркибида сўнгги тўлиқ ўйинини 16 июнда "Леганес" (2:0)га қарши ўтказган эди. Шундан сўнг эса "Севилья" (0:0)га қарши ўйинда 14 дақиқа, "Атлетик" (1:0)га қарши ўйинда 65 дақиқа ва "Сельта" (2:2)га қарши баҳсда 10 дақиқа ҳаракат қилди. Кеча бўлиб ўтган "Атлетико"га қарши ўйинда эса 90-дақиқада майдонга тушди.
Ўтган ёзда "Барселона"га 120 миллион евро эвазига ўтган футболчи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 32та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 5та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии