Атланта шаҳри Жаҳон чемпионати давомида Ўзбекистон миллий терма жамоси базаси вазифасини ўтайди
04 мар 00:16
Новости
Атланта шаҳри Жаҳон чемпионати давомида Ўзбекистон миллий терма жамоси базаси вазифасини ўтайди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси мундиал давомида Атланта шаҳрида истиқомат қилади ва машғулотларни “Атланта Юнайтед” клубига қарашли базада олиб боради.
Гуруҳимиздаги жамоалар Португалия - Палм Бич Гарденсга, Колумбия эса Колумбус шаҳрига жойлашади.
Қайд этиш жоиз, турнир давомида ФИФА томонидан 61 та локация танланган бўлиб, улар мусобақа иштирокчиларининг истиқомат қилиши ва машғулот ўтказиши учун мўлжалланган.
Базаларга жойлаштириш жараёни терма жамоаларнинг ўйинлар ўтказиладиган шаҳар ва стадионлар географиясидан келиб чиқиб белгиланади. Гуруҳ босқичи учрашувлари давомида иштирокчилар бошқа шаҳарларга махсус чартер рейслари орқали етиб бориб, ўйин якунлангач ўз базасига қайтиб келишади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии