RU

Последние новости

11:28Родригонинг "Реал"дан "Манчестер Сити"га эҳтимолий ўтиш тафсилотлари маълум бўлди  0 10:48Превью. 8 йиллик танаффусдан сўнг "Бунёдкор" "Бухоро"ни ўз уйида мағлуб эта оладими?  1 10:20Превью. Ўтган тур мағлуб бўлган "Андижон" ва "Машъал" ўзаро баҳс олиб боради  0 09:53Флик йирик ғалабадан сўнг футболчиларини танқдид қилди  4 09:25Превью. Сўнгги турда ғалаба қозонган "Қўқон-1912" ва "Сурхон" баҳсида устунлик ким томонда?  0 08:58Гвардиола таркибдан норози эканлигини маълум қилди  9 08:40Ўртоқлик ўйинлари. "Интер" ва "Ювентус" ғалаба қозонди, "Рома" эса Саудия клуби билан дуранг ўйнади  1 08:27Sofascore. "Нол"га ўйнаган Алиқулов ва Ҳусанов, гол урган Ғаниев кечаги учрашувларда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56Суперлига. Бугун яна 3 та учрашув бор  1 07:25МЛС. "Интер Майами" "Лос-Анжелес Гэлакси"ни мағлуб этди, Месси захирадан тушиб, гол ва ассист қайд этди  4 06:55Суперлига. "Навбаҳор" дербида ютқазди, "Насаф" ва "Динамо" эса ўз майдонларида ғалаба қозонишди  2 01:35Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Аланяспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов тўлиқ ўйнади  1 01:31"Бавария" — Германия Суперкубоги соҳиби  0 01:07U-21 биринчилиги. Йовович ва Марушич "Насаф"га гол урди, "Сўғдиёна"дан суперкамбэк, пешқадамдан мағлубият  2 00:39Рўзиқул Бердиев: "Мақсадимиз чемпионликни ўзимизда сақлаб қолиш"  7

Асрор Алиқулов: “Учрашув давомида икки хил бўлимлар гувоҳига айландик” Новости

Асрор Алиқулов: “Учрашув давомида икки хил бўлимлар гувоҳига айландик”

Про лиганинг 20-туридан ўрин олган “Машъал” - “Хоразм” (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Учрашув давомида икки хил бўлимлар гувоҳига айландик. Биринчи бўлимда “Хоразм” жамоаси урғуни ҳимояга қаратди, қарши ҳужумларни мақсад қилган ҳолда ўйин ташкил этди. Биз 2 та тўп фарқи билан олдинга чиққанимиздан сўнг “Хоразм” вакиллари олдинги чизиқда ўйнай бошлашди. Бизда парокандалик ва хатоликлар кўзга ташлана бошлади. Қарши ҳужумлардан фойдалансак бўларди, бироқ маҳорат етишмади. Ғалаба билан барчани табриклайман ва йигитларга миннатдорчилик билдираман. 

- “Машъал” аввалги ўйинда “Хоразм” билан дуранг натижа қайд этганди. Ўша ўйин ва бугунги учрашувда қандай фарқли жиҳатларни кўрдингиз?

- “Хоразм” жамоаси сафида Суперлигада ҳаракат қилган номлар бор. Улар ўз майдонларида ишонч билан ҳаракат қилишганди. Биз ўша ўйинга йўқотишлар билан боргандик. Қарши ҳужум ва тезлик эвазига ғалабани мақсад қилгандик. Биринчи бўлимда режаларимиз ўхшади.

- Қайдномада 3 та ҳужумчи кўрсатилганди. Бунга сабаб нима эди?

- Йўқотишлар сабаб шундай таркибни танладик. Жамоа ҳужумчилари ҳам кўпроқ қанотда ҳаракат қилишди. 

- Демак, ҳужумчилар ярим ҳимоячи вазифасини ҳам бажаришдими?

- Албатта. Улар таркибимиздан келиб чиқиб ярим ҳимояда ҳам ўйнашди. Футболчиларимизда жароҳатлар бор эди.

- Сиз ҳам футболда ҳимоячи бўлгансиз. Бугунги ўйиндаги каби автогол сизнинг ҳам фаолиятингизда бўлганми?

- Кўпинча чапақай футболчиларда бундай ҳолат учраб туради. Менинг ҳам футболчилик фаолиятимда автогол бўлган. Лекин оддийроқ ҳолат эди. 

- “Машъал” турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди. “Хоразм” жамоаси қуйи учликда бораяпти. Шундан келиб чиқсак, бугун жамоа йирик ҳисобда ғалаба қозониши керак эди …

- “Хоразм” жамоасининг таркиби ёмон эмас. Улар “Дўстлик” билан ўйинда озроқ эътиборсизликка берилишди. Қолган ўйинларда ҳеч бир рақибдан қолишмаётганди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика