RU

Последние новости

00:45"Ноттингем Форест" Манчини билан музокара олиб бормоқда  0 00:20Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  1 00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  31 23:45Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазди, "Динамо" эса "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:35Бундеслига. ​"Бавария" марказий учрашувда "Боруссия Д"ни мағлубиятга учратди  3 23:30"Барселона" Флик қўл остида 200-голини урди  0 23:25АПЛ. "Арсенал" "Фулхэм"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  2 23:10Илёс Зейтуллаев: "Узоқ давом этган нохуш анъанани синдира олдик"  1 23:10Ўзбекистон футзал термаси ўртоқлик ўйинида Қозоғистонга йирик ҳисобда мағлубиятга учради  2 22:58А Серия. "Рома" – "Интер". Бошланғич таркиблар маълум!  0 22:23Флик "Реал Мадрид"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4 21:47Эрлинг Холанд қойилмақом натижа кўрсатмоқда  2 21:23Ла Лига. Араухонинг сўнгги дақиқалардаги голи "Барселона"га "Жирона" устидан ғалаба тақдим этди. Флик четлатилди  67 21:12Суперлига. "Динамо" Самарқанд кунида "Бухоро"ни аяб ўтирмади   31 21:10Шавкат Юсупов: "Пешқадамдан очко олиш биз учун ғалабадек бўлди"  1

Асрор Алиқулов: "Суперлига Про лига эмас, бизни қийин ва қизиқарли мавсум кутмоқда" Новости

Асрор Алиқулов: "Суперлига Про лига эмас, бизни қийин ва қизиқарли мавсум кутмоқда"

"Машъал" жамоаси янги мавсумга тайёргарликнинг сўнгги босқичини Тошкентда олиб бормоқда.

Асрор Алиқулов шогирдлари бугун илк назорат учрашувида "Арал"га қарши майдонга чиқди. Айтишимиз мумкинки, муборакликлар таркибида Сардор Абдураимов, Шерзод Файзиев, Дилшод Раҳматуллаев, Жамолиддин Убайдуллаев каби тажрибали футболчилар иштирок этмоқда. Биз жамоанинг тараддуди юзасидан бош мураббий Асрор Алиқуловга бир нечта саволлар билан юзландик. 

- Камтарона таркиб ва бюджет билан Суперлигага йўлланма олган "Машъал" қолган жамоалардан фарқли равишда қандай ҳозирлик кўрмоқда?

- Тайёргарликнинг учинчи босқичини бошладик. Тошкент вилоятида машғулотларни олиб боряпмиз. Мана бугун биринчи назорат учрашувида иштирок этдик. Мавсумга муносиб ҳозирлик олиб боришга ҳаракат қиляпмиз. 

- Трансфер ойнаси ёпилишига тобора оз қолмоқда. Ўзингизгиз кўнглингиз тўлган селекцияни қилдингизми ёки бу жараён давом этиб янги футболчилар келиши мумкинми?

- Селекция ишлари ҳали якунлангани йўқ. Таркибдаги кўп футболчилар билан шартномани узайтирдик. Янги футболчилар билан шартнома туздик. Суперлига Про лига эмас. У ерда кўп нарса бошқача. Шунга муносиб тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз. Тўғри, ҳозир қиш фасли, майдон билан боғлиқ муаммолар учраб турибди. Лекин барибир имкон даражада яхши тайёрланяпмиз. 

- "Машъал" Суперлигада ҳам ўз тарбияланувчиларига суянадими?

- Кўряпсиз, ёш футболчилар қайсидир ҳолатларда охирги пас ёки нуқтани қўйишга қийналишмоқда. Уларга маҳорат етмайди. Бу хатолар Суперлигада кечирилмайди. Шунинг учун таркибга бир нечта футболчиларни жалб қилганмиз. Энди улар тезроқ жамоамизга киришиб кетишлари керак бўлади. 

- Жамоа бу таркиб ва молиявий имконият билан Суперлигада кучлилар сафида қолса катта воқеа сифатида қабул қилинадими?

- Кичкина смета билан ҳам яхши жамоа тузишнинг иложи бор. Бир сўз билан айтганда бизни қизиқарли ва қийин чемпионат кутиб турибди. Кўпроқ эътиборни жамоавий ўйинга қаратганмиз. Фақатгина шу йўл билан натижага эришамиз. 

- Суперлигани "Пахтакор"га қарши бошлайсизлар. Тақвим қанчалик оғир ёки енгил келди?

- Қуръада сиз рақиб танлай олмайсиз. "Пахтакор"да терма жамоа аъзолари кўп. Улар ҳам, биз ҳам қайсидир маънода ўсишга эришдик. Майдонга чиқиб муносиб қаршилик кўрсатишга астойдил уринамиз. Очколар учун жиддий курашамиз. 

- Иккита лигани таққослаганда бирида жамоалар сони ошди, иккинчисида эса кескин камайиб кетди. Бунга сизнинг муносабатингиз, қабул қилишингиз қандай бўлди?

- Про лигада интрига умуман йўқолди. 6 та жамоадан 1 ва 2-ўрин учун фаворитлар маълум десак янглишмаймиз. Суперлигада жамоалар сони ошгани албатта яхши. Ўйинлар кўпаяди. Лекин Про лиганинг савияси тушиб кетди. Қуйи лигани ҳам кўтаришимиз керак. 

- Муборакдаги стадионда ишлар, майдон чими борасида ишлар бошланганми?

- Бу томонлама иш олиб борилмаяпти дейиш нотўғри бўлади. Майдон чимини ўзгартириш борасида клуб ҳаракат қилмоқда. Шунинг учун ҳам илк турни Олмалиқда ўтказамиз.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика