RU

Последние новости

18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  1 18:45Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2 (матнли трансляция)  3 18:14Туркия Суперлигаси. Шомуродов, Файзуллаев ва Алиқулов жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  5 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  6 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  7 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  2 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  15 14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  16 13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  5 13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0 12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  9 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  12 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  3 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  4 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  10

Асрор Алиқулов: “Ўзбекистон Лига кубоги керакли мусобақа. Ушбу турнирнинг давомий бўлишини хоҳлайман” Новости

Асрор Алиқулов: “Ўзбекистон Лига кубоги керакли мусобақа. Ушбу турнирнинг давомий бўлишини хоҳлайман”

Ўзбекистон Лига кубоги 2-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Машъал” (2:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Машъал” бош мураббийи Асрор Алиқулов иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

=Сўзим аввалида жамоамизга қулай шароитларни яратиб, бизни муносиб тарзда кутиб олган “Навбаҳор” клуби раҳбарияти ва ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Ўйин борасида тўхталадиган бўлсам, Суперлига ва Про-лига жамоалари ўртасида катта фарқ бор. Шу боис, мазкур баҳсда қарши ҳужумга таянган ҳолда ўйин ташкил этишни режалаштиргандик. Қандайдир маънода ўз ниятимизга эришдик. Аммо майдон марказидаги хатолар эвазига ўз дарвозамиздан 2та тўп ўтказиб, юбориб, мағлубиятга учрадик. Шундай бўлса-да, шогирдларим Суперлиганинг етакчи клубидан бирига муносиб қаршилик кўрсата олишди ва бундан хурсандман.

“Навбаҳор”ни эса бугунги ғалаба билан табриклайман.

Ўзбекистон Лига кубоги керакли мусобақа. Ушбу турнирнинг давомий бўлишини хоҳлайман. Тўғри, Суперлига жамоалари асосий эътиборни чемпионат ўйинларига қаратишади. Лекин захира ўриндиғидаги футболчиларнинг қандай маҳоратга эга эканликларини кўздан кечириш учун ушбу мусобақа баҳсларида уларга имконият бериш лозим.

Жорий мавсумда жамоамиз олдига клуб раҳбарияти томонидан Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш мақсади қўйилган. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун қўлдан келганича ҳаракат қиламиз. Ҳар бир ўйинда майдонга ғалаба иштиёқида тушамиз. Мавсум якунида эса натижасини кўрамиз.

“Машъал” академияси борасида тўхталадиган бўлсам, олдингига нисбатан академиядаги шароитлар анча яхшиланди. Яқинда қабул бошланади. Ниятимиз “Машъал” академиясида яна иқтидорли футболчиларни тарбиялаб, терма жамоаларга етказиб бериш.

Орада клубимизда бироз молиявий қийинчилик юзага келди ва шунда жамоа раҳбарияти академия футболчиларига бошқа клубларда ҳам ўйнаш имкониятини тақдим этди. Умуман олганда, раҳбарият “Машъал” академиясини тамомлаган футболчиларнинг тақдирларига бефарқ эмас ва уларга жамоа топиш борасида ҳам иш олиб боради.

Ҳозир жамоамизда академиямиз тарбияланувчиларидан 2001 йили таваллуд топган бир қатор иқтидорли футболчилар бор.

Айтганча, бугунги ўйинда жамоамиз таркибида майдонга тушган дарвозабон Достонбек Тўхтабоев ва чап қанот ҳимоячиси Дониёр Умаров наманганлик футболчилар ҳисобланишади. Улар “Машъал” академиясида таҳсил олишган ва таркибга яқинда қўшилишди.

Ўз навбатида таъкидлаш жоизки, “Навбаҳор”нинг айни пайтдаги етакчиларидан бири бўлган Мирзоҳид Ғофуров ҳам бир пайтлари “Машъал” таркибида анча йил ўйнаган.

Умид қиламизки, “Машъал” академияси яна аввалги обрўсини тиклайди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика