RU

Последние новости

11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  4 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  0 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  1 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  2 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  9 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  10 08:26Гвардиола: "Мен ҳаддан ташқари ошириб юбордим"  7 08:00Sofascore. Ҳусанов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 07:33ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" Туркманистон чемпионига қарши майдонга тушади  9 03:22ЕЧЛ. "Боруссия"да йирик, "Ювентус"да қийин ғалаба. "Ньюкасл" ютқазди ва бошқа натижалар  2 02:55ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  123 02:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Байер"га ютқазди. Ҳусанов 65 дақиқа ўйнади  40 00:54ЕЧЛ. "Бенфика" "Аякс"ни енгди, "Галатасарой" "Унион Сент-Жилуаз"га мағлуб бўлди  3 00:42Испания ва Аргентина Жаҳон чемпионатида ўз гуруҳларида ғалаба қозонишса, финалгача тўқнаш келишмайди. Франция ва Англия ҳам  7 00:16Слот "Ливерпул"нинг ёмон натижаларига изоҳ берди  3

Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик" Новости

Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"

Суперлига 29-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Бухоро" (1:1) учрашувидан сўнг "Шўртан" бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Курашларга бой учрашув гувоҳи бўлдик. Бу ўз майдонимиздаги охирги ўйин бўлгани учун мухлисларга ғалаба тортиқ қилишни мақсад қилгандик. "Бухоро" ҳам охиригача кураш олиб боришини билардик. Рақиб сафида бўйдор футболчилар кўплиги боис стандартлардан фойдаланишга ҳаракат қилди. Охиригача курашдик деб ўйлайман. Ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик, кейин эса ҳисобни тенглаштирдик. Характер кўрсатишгани учун футболчиларимизга раҳмат айтаман. Баъзи вазиятларда ҳимояни унутиб қўйдик, лекин умуман олганда ўйиндан қониқдим.


- "Шўртан" 2015 йилдан буён "Бухоро"ни мағлуб эта олмаяпти. Шу пайтгача 7та дуранг ва 9 мағлубият қайд этган. Бу сиз учун нимани англатади?

- Статистикага кўп эътибор бермаймиз. Ўйин куни ким тайёр бўлса шуларни майдонга туширамиз. Кўп нарса омадга ҳам боғлиқ. Бугун оғир беллашувни ўтказдик деб айта оламан. Биринчи тайм ҳам осон бўлмади, жамоамиздаги аксар футболчиларнинг бўйи кичик бўлгани боис яккакурашларда ютқаза бошладик, лекин жамоа сифатида яхши ҳаракат қилдик. Сиз айтган статистика бизга ҳеч қандай босим юклагани йўқ, фақат ўз ўйинимизни намойиш этишга уриндик.


- "Шўртан" Пролигага тушиб бўлди. Таркиб қанчалик сақланиб қолади, қолаверса сизнинг тақдирингиз нима бўлади? Жамоа билан ишлашда давом этасизми? 

- Шартномам йил охиригача амалда, кейин нима бўлишини кўрамиз. Ҳаммаси раҳбарият қарорига боғлиқ. Ўйлайманки, бош ҳомийимиз томонидан Суперлигага қайтиш вазифаси қўйилади. Бизга янада кучли футболчилар керак. Жисмонан бақувват, курашувчан футболчиларни излаймиз. Албатта, сафимиздаги энг яхшиларни ҳам олиб қолишга ҳаракат қиламиз.


- "Шўртан"нинг Пролигага тушиб кетиши асосий омиллари нимада?

- Ҳозир бу саволга жавоб бериш анча вақтни олади. Мавсумнинг биринчи ярмида курашувчан жамоага эга эдик. Иккинчи даврада эса асосан ёшларни жалб этдик. Ҳар ўйинда ғалаба қозониш учун ёшларимизга тажриба етишмади. Ҳаммасига вақт керак. Лекин ўйин томонлама ёмон эдик дея олмайман.


- Жамоанинг Пролигадан Суперлигага қайтиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Бу аввало клуб нима хоҳлашига боғлиқ. Яхши футболчиларни олиб келиб ҳам вазифа бажарилмай қолиши мумкин, чунки ҳамма гап ўйинчиларнинг мураббий тактикасига қанчалик тушишига боғлиқ бўлади. Биз масаланинг ҳамма томонини ўйлаб кўрамиз. Пролигада биринчи ўринни эгаллаб қайтишни мақсад қилганмиз ва охиригача курашамиз.

Рейтинг:    

Комментарии

   
20 ноя 02:16:17
Odiljon
Хозир шунака мавсум тугайди хамма узига жамоа излайди
Команда на содиклик ва бошка тушунчалар йуколиб кетган.Нефтчида пул йоколсин ундан хам кетишади
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика