RU

Последние новости

10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  0 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  1 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  2 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  8 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  10 08:26Гвардиола: "Мен ҳаддан ташқари ошириб юбордим"  7 08:00Sofascore. Ҳусанов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:33ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" Туркманистон чемпионига қарши майдонга тушади  8 03:22ЕЧЛ. "Боруссия"да йирик, "Ювентус"да қийин ғалаба. "Ньюкасл" ютқазди ва бошқа натижалар  2 02:55ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  121 02:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Байер"га ютқазди. Ҳусанов 65 дақиқа ўйнади  40 00:54ЕЧЛ. "Бенфика" "Аякс"ни енгди, "Галатасарой" "Унион Сент-Жилуаз"га мағлуб бўлди  3 00:42Испания ва Аргентина Жаҳон чемпионатида ўз гуруҳларида ғалаба қозонишса, финалгача тўқнаш келишмайди. Франция ва Англия ҳам  7 00:16Слот "Ливерпул"нинг ёмон натижаларига изоҳ берди  3 23:20Равшан Муҳадов: “Андижон” охирги ўйинда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Демак, голлар уришни билади”  3

ПФЛ "Навбаҳор", ОКМК, "Сўғдиёна", "Машъал" ва "Бухоро" ареналарини Суперлига стадионлари рўйхатига киритмаслиги мумкин Новости

ПФЛ "Навбаҳор", ОКМК, "Сўғдиёна", "Машъал" ва "Бухоро" ареналарини Суперлига стадионлари рўйхатига киритмаслиги мумкин

Архив билан ишлашни афзал билувчилар 2020 ҳамда 2025 йилги мавсумлар оралиғида профессионал клублар тўп тепувчи майдонлардаги ўзгаришлар билан танишиб чиқиши мумкин.

"Бугунга келиб Ўзбекистонда 17 та профессионал клуб мавжуд бўлиб, улар орасидан 16 таси ўз майдонини қайта таъмирдан чиқарди. Бироқ таъмирдан кейин ҳам майса парваришига жиддий муносабатда бўла олмаётган клублар мавжуд. 

5 та клуб мавсумга янги майса билан кириб келиши кутилмоқда: "Локомотив", "Пахтакор", "Бунёдкор", "Насаф", "Арал" (эҳтимолий). Тошкентдаги 2 та стадионда таъмирлаш ишлари давом этмоқда. 

"Бунёдкор" катта талафотдан кейин янги майса экди, "Насаф" эса асосий майдон чими ўрнига янгисини тайёрлаш ишлари билан банд. Нукусдаги стадион эса 2026 йилда фойдаланишга топширилади. Мазкур стадионга Урганчдаги каби талаб қўйилган ва унинг қурилиш ишлари Лига томонидан мониторинг қилиб борилмоқда.  

6 та клуб жорий мавсумда рақиблари учун яхши майдон таклиф қила олди: "Андижон", "Нефтчи", "Қўқон-1912", "Динамо", "Қизилқум", "Сурхон". Лига мазкур клубларнинг майса парвариши борасидаги меҳнатларини қадрлайди. Эндиликда улар қишки мавсумда ҳам парваришни давом эттиришлари ва мазкур масалада "Бунёдкор" стадиони тажрибасини ўрганишлари тавсия этилади. Қишдаги асосий масала ҳаво ҳарорати +10 даражадан пастга тушиб кетганида бошланади. Айниқса, қор ёғиши олдидан майдон устига махсус ёпинчиқ тўшалиши муҳим аҳамият касб этади. 

5 клуб юзасидан хавотирлар мавжуд 

Яна 5 та клубда эса муаммолар мавжуд: "Навбаҳор", ОКМК, "Сўғдиёна", "Машъал", "Бухоро". Воқеалар ривожи шундай давом этса, Лига мазкур ареналарни Суперлига стадионлари рўйхатига киритмаслиги мумкин. 

Водийда 3 та яхши майдон бор эканлигидан келиб чиқилса, "Навбаҳор" вазиятни ўнглаши ёки Андижон, Фарғона, Қўқондаги стадионлардан фойдаланиш масаласини кўриб чиқиши лозим. "Машъал" эса Ғузордаги стадион тажрибасини ўрганмоқда. Бироқ бунда дренаж ва суғориш тизими масаласи клуб билан муҳокама қилинади. "Сўғдиёна" Жиззах ёки Зоминдаги стадионларда ўзгаришларни амалга оширишга тайёр. Бироқ Лига клубга майса парвариши масаласини қайта кўриб чиқишни тавсия этади. 2 йил ичида "Сўғдиёна" майдони ҳолати қандай ўзгаргани ўрганилиши лозим. Термиз ва Самарқанд шаҳарларидаги майдонлар ҳолати билан солиштирганда, Жиззахдаги ўйингоҳ муаммолари яққол кўринади.

ОКМК ўйингоҳи масаласи эса Лига учун кутилмаган ҳолат бўлди. Майдон таъмирига тўлиқ 2 йил ўтмай туриб, унинг ҳолати салбий томонга кескин ўзгарди. Мазкур масала қайта ўрганиб чиқилиши шарт. Майдон устида футболдан бошқа оммавий тадбирлар ўтказилиши давом эттирилса, у табиийки, Суперлига учрашувини ўтказиш учун яроқсиз майдонга айланиб қолади. 

Бухородаги академия стадиони Суперлига ўйинлари учун қайта очилди. Бу йўлда стадионга талаб бўйича прожекторлар ўрнатилди. Афсуски, прожекторлар ўрнатилгунига қадар майса ўз сифатини йўқотиб улгурди. Бунга асосий сабаб — вилоятда майдон парвариши учун махсус техниканинг мавжуд эмаслиги (Лига икки йил аввал буни қайд этган). Айни вақтда майдон чими қандай мосламаларда ўрилаётгани ва бунинг оқибатлари юзасидан клуб ҳамда вилоят футбол ассоциацияси хабардор қилинган. Ҳолат ўнгланмаса, клуб 2026 йилги мавсумни қўшни Навоийда ўтказиши ҳақиқатга яқин", – дейилади Лига хабарида.

Рейтинг: +6   

Комментарии

   
24 ноя 22:34:32
Baxtiyorzoda
Ответ на комментарий пользователя Baxtiyor MYu
ПФЛ нима қилсин яна. Клубларни ўзи майса парвариши билан шуғулланмаса? Бирор оила ўз уйига қарамаса махаллаком ёки хоким келиб бирор нима қилиб беролмайдику
pfl nimadir qilib bersin deyilmagan. PFL agar osha klublar maysaga qaramasa ham klublarni chetlatish uchun qudrati yetmasligi haqida aytilgan
   
24 ноя 22:20:33
Baxtiyor MYu
Ответ на комментарий пользователя Baxtiyorzoda
Gapiraveradi aslida qolidan hech narsa kelmaydi ligani. Hayotida PFL birorta stadionni yoki klubni jiddiyroq jazolaganmidi endi jazolagani.
ПФЛ нима қилсин яна. Клубларни ўзи майса парвариши билан шуғулланмаса? Бирор оила ўз уйига қарамаса махаллаком ёки хоким келиб бирор нима қилиб беролмайдику
   
24 ноя 20:50:42
N N
Ответ на комментарий пользователя N N
Кому стадионини умуман бошкатдан куриш кере жудаям ачинарли холатда трибуналами умуман нокулай у ку майли трибуналами умуман тозалашмиди умуман расво
Окмк стадиони хакида ёздим
   
24 ноя 20:49:27
N N
Кому стадионини умуман бошкатдан куриш кере жудаям ачинарли холатда трибуналами умуман нокулай у ку майли трибуналами умуман тозалашмиди умуман расво
   
24 ноя 17:45:21
Mahmud Ttww
Сўғдиёна аренаси 2026 йилда тўлиқ таъмирга ёпилганлигини пфл билмайдими.
-1   
24 ноя 16:41:21
Baxtiyorzoda
Gapiraveradi aslida qolidan hech narsa kelmaydi ligani. Hayotida PFL birorta stadionni yoki klubni jiddiyroq jazolaganmidi endi jazolagani.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика