RU

Последние новости

19:08Кроос: "Нойер – барча даврларнинг энг яхши дарвозабони"  3 18:40Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Олимпик" "Жайхун" билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 18:28Суперлига. "Хоразм" - "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  2 18:25Манба: Шаҳбоз Умаровнинг янги жамоаси маълум  3 17:57Беллингем Мадридда ўзи ва онасига уй олиш учун 32 млн евро сарфлади  1 17:26Нкунку "Бавария"га ўтиш арафасида  0 16:53"Арсенал" АПЛда бурчак зарбаси орқали 31 та гол урди  1 16:31Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти  29 16:00Соядаги қаҳрамон Салиба, омади чопмаган "қизил иблислар" — "Арсенал" қийин ўйинда "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди   4 15:37"Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда дурангни ғалабага айлантирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:20Матия Кривокапич: "Ғалабадан ҳамма хурсанд, лекин эртага янги кун бошланади"  0 15:02Суперлига. 20-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди   0 14:46Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Испанияга жўнаб кетадиган таркиби маълум  5 14:22Шаҳбоз Жўрабеков: "Малини тартибга чақирдим, у эса агрессивликка берилиб кетди. Камида 1 очкога лойиқ эдик"  0 14:10"Андижон" меҳмонда "Машъал"дан енгилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0

Асрор Алиқулов: “Дерби курашларга бой ўтиши кутилганди” Новости

Асрор Алиқулов: “Дерби курашларга бой ўтиши кутилганди”

Про-лиганинг 18-туридан ўрин олган “Машъал” - “Шўртан” (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Дерби курашларга бой ўтиши кутилганди. Футболчилар ўйинни яхши бошлашди. Яхши босимлар қила олдик. Меҳмонлар тактик услубларини ўзгартириб боришди. Биз вазиятлардан яхши чиқиб кета олдик. Керак вазиятларда яхши ҳимояландик. Жамоамиз аъзолари ва мухлисларни ғалаба билан табриклайман.

- Бугун VAR тизими ишлаши аввалги ўйиндаги баҳси ҳолатлар туфайлими? Клуб бу борада ташаббус билан чиқдими?

- Йўқ, бу бизнинг ташаббус эди десак ҳам жуда тўғри бўлмайди. Ҳалол ўйин, ҳаққоний футбол. Шуни англаган ҳолда клубимиз раҳбарияти VAR тизимини таклиф этди. Ҳаражатлари ҳам клубимиз томонидан қоплаб берилди. Кўп қўполликлар бўлмади, агрессив футбол бўлмади.

- Демак, VAR тизими ишлаган ўйинда майдон эгаси ҳаражатларни тўлаб берадими?

- Билишимча шундай. 

- Асрор ака, ғалабалар бардавом бўлиши учун “Машъал”га нималар зарур деб ўйлайсиз?

- Кучли футболчилар керак. Баъзи ҳолатларда тажриба ҳам етишмаяпти. Оддий ҳолатларда хатоликларга йўл қўйяпмиз. Баъзи футболчиларда Про-лига даражасидаги ўйин амалиёти етишмайди. Марказий ҳимояда кўп жамоаларда легионер хизматидан фойдаланишади.

- “Машъал” Суперлигага йўл олса, моддий жиҳатдан, инфратузилма ва таркиб жиҳатдан юқори лигага тайёр бўла оладими?

- Раҳбарият ва ҳомийлар моддий жиҳатдан жамоани тўлиқ таъминлаб бера олишаяпти. Бу борада муаммо йўқ. Инфратузилма бўйича ишлар давом этаяпти. Таркиб жиҳатдан ўсишимиз керак. Ҳозир кўраяпсиз, Суперлигада очко олиш жуда қийин.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика