RU

Последние новости

17:00Сиаваш Ҳақназари: "Бугун очиқ ва ҳужумкор футбол гувоҳи бўламиз"  2 16:37"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси ҳужумчисига қизиқмоқда  2 16:22ЖЧ-2026 саралаши. Австралия иродали ғалабага эришди   1 15:10"Манчестер Сити" Эдерсонга ўринбосар топди  0 14:29"Байер" Вирцни қўйиб юбормоқчи эмас  0 14:00Али Дайининг бенефиси, Абрамовнинг охирги бекати ва "Озоди"даги ягона ғалаба. Эрон билан аввалги ўйинларда қандай натижалар қайд этилган?  43 13:50Милан Шкриньяр қишдаёқ ПСЖдан кетиши мумкин  0 13:31"Персеполис" клуби бугун Ўзбекистон - Эрон учрашувида майдонга тушадиган футболчини судга берди  0 13:13Юсупов 2400 километрни машинада босиб ўтди, Ҳиндистон клуби мусобақадан четлатилди, Тожикистон клуби 2 кун энг тинч мамлакатлардан бири Эронда қолиб кетди...  6 12:39"Ювентус"дагилар Погба клубдан кетишини тасдиқлашди  0 12:20Роналду "Ал Насср" раҳбарлари билан учрашди  7 11:58Бобоси томонидан исми ўзгартирилган, волейбол терма жамоасига чақирилган ҳамда ўзбекистонлик мутахассис кашф этган Сардор Азмун билан яқиндан танишамиз  2 11:38Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйин учун тахминий таркиби  27 11:23"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Сойибов Комроншоҳ  0 10:58"Реал Мадрид"нинг келаси ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  2

Асрор Алиқулов: "Бугунги ўйинда асосан тезкорлик ва жараённинг боришига қараб қарши ҳужумни мақсад қилгандик" Новости

Асрор Алиқулов: "Бугунги ўйинда асосан тезкорлик ва жараённинг боришига қараб қарши ҳужумни мақсад қилгандик"

Про-лиганинг 17-туридан ўрин олган "Олимпик-MobiUz” - “Машъал" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Мезбонларнинг ўйин услубини ўрганиб чиққандик. Шунга мос равишда тайёргарлик кўрдик. Бугунги ўйинда асосан тезкорлик ва жараённинг боришига қараб қарши ҳужумдан ҳам фойдаланишни мақсад қилгандик. Биринчи бўлимда ҳам вазиятларимиз бўлди, фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда йигитлар фаолликни оширишди, гол ҳам урдик. Бироқ, учрашувнинг сўнги қисмида ҳимоявий футбол кўрсатдик, чунки мезбонларнинг ўйини бизни шунга мажбур этди. Ғалаба билан жамоамиз аъзолари ва мухлисларни табриклайман. Кичик ҳисобда бўлса ҳам ғалаба қозонишни уддалай олдик.

- Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ўзларини унчалик ҳам кўрсата олишмади. Бунга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Улар чигалёзди машғулотларни яхши амалга оширмаган бўлишлари мумкин. Шунингдек, ўйиннинг боришига бир оз эътиборсизлик билан қарашди.

- Ғалаба қозонаётган бўлсангиз ҳам ўйинни асабий тарзда кузатиб бордингиз. Бунга қандай изох берасиз?

- Мезбонлар тажовузкор футбол намойиш этишади, битта хатодан унумли фойдаланиб кетишлари мумкин. Йиллар давомида машғулотларда ишлайсиз, лекин футболчилар оддий вазиятларда ҳам хатоликларга йўл қўйса, бу албатта асабийлаштиради.

Рейтинг: +1   

Комментарии

   
23 авг 08:52:43
Dilmurod Umarov
Kelasi o'yinlarda omad
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика