RU

Последние новости

19:02Нико Уильямс жароҳати сабаб Испания терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  0 18:39Ўзбекистон МТЖ Эронга қарши ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  7 18:21"Футбол олами". Фарғонадаги "Аср финали" қандай ўтди?   6 18:13Аббос Файзуллаев: "Таркибимиздаги барча футболчилар ўз чемпионатларида яхши формага кириб олишди. Бу бизга анча қўл келади"  2 17:39ПСЖда можаро: футболчилар Луис Энрикенинг тактикасидан норози  1 17:12Сердар Азмун: "Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги маротаба бизга жиддий муаммо туғдирганига 12 йил вақт бўлди"  34 16:58Икки турда максимал натижа: Эрон устидан тарихий ғалабага эришамиз(ми)?  7 16:36"Барселона" Войцех Шенснини Чемпионлар Лигаси учун рўйхатдан ўтказди  1 16:07"Коринтианс" молиявий муаммолар гирдобида: Депай Бразилияни тарк этиши мумкин  1 15:38"Бавария" Мусиала билан шартномани янгилаб қўймоқчи  0 15:07"Ливерпуль" ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  2 14:40"Арсенал" "Лейпциг" ҳужумчисини сотиб олиш режасидан воз кечмаган  0 14:14Хавига МЮда ишлаш варианти таклиф этилмоқда  10 13:49"Байер" ярим ҳимоячиси "Бавария"га ўтмоқчи  1 13:21Амир Ғаленои: "Биз дастлабки икки учрашувда гол ўтказиб юбормаган ягона жамоамиз. Эрон – дунёдаги энг яхши мамлакат"  17

Асрор Алиқулов: "Арал Самали" бўйдор ҳужумчилар эвазига ғалаба қозонди" Новости

Асрор Алиқулов: "Арал Самали" бўйдор ҳужумчилар эвазига ғалаба қозонди"

Про лиганинг 1-туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Шўртан" (3:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов ўз фикрларини билдирди.





"Қорақалпоқ миллатига, Нукус шаҳрига бизни илиқ кутиб олишгани учун миннатдорчилик билдирамиз. "Арал" клубининг Про лигадаги илк ғалабаси билан табриклайман. Ўйин шиддатли бўлди. Рақиб сафида бўйдор футболчилар кўп, иккинчи қаватда уларда яхши имкониятлар бўлди. Бугунги мағлубиятга ҳимоячиларимизнинг ишончли ўйин намойиш эта олмагани сабаб бўлди деб ўйлайман. Бугунги мағлубият ўзимизнинг хатолардан кейин келиб чиқди", - дейди Асрор Алиқулов.

- "Арал Самали" ҳақида қандай фикрдасиз?
- Агар "Арал" кейинги ўйинларда ҳам шундай ўйнаса бошқа клублар билан баҳсларда анча қийналади. Сабаби бошқа жамоаларда тажрибали ва бўйдор ҳимоячилар кўп. Шундай экан кейинги ўйинларда "Арал" рақибларга қараб тактикани ўзгартириб борса керак.

- Ўйин сунъий майдонда ўтди...
- Учрашув сунъий майдонда бўлишини билардик. Футболчиларимизга майса бироз узунлигини уқтиргандик, тўпнинг ҳаракатини бир-иккита вазиятдан кейин билиб олса бўларди. Аммо бизнинг футболчиларнинг кўпи жуда ёш ва тажриба етишмади.

- Рақиб сафидаги қайси футболчини ажратиб кўрсата оласиз?

- Наврўзбек Алимов ва Азамат Алланиязовни жуда яхши танийман. Улар ҳимоячиларимизга тинчлик беришмади. Иккала бўйдор ҳужумчини алоҳида ажратиб кўрсата оламан. "Арал" ортга қайтмайдиган охиригача курашишини футболчиларимизга уқтиргандик.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика