RU

Последние новости

08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  2 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  5 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  9 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  1 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  9 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  2 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  5 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  9 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1

Артём Филипосян Индонезиядаги янги жамоаси ва “Шўртан” собиқ мураббийи ҳақида гапирди Новости

Артём Филипосян Индонезиядаги янги жамоаси ва “Шўртан” собиқ мураббийи ҳақида гапирди

Сайтимиз орқали ҳамюртимиз ҳимоячи Арём Филипосянни Индонезиянинг “ТИРА-Персикабо” жамоасига ўтгани ҳақида хабар беган эдик.

Футболчи ҳозирда мамлакатдаги вазият, клуб ҳақидаги дастлабки таассуротлари, нима учун ўзбек клублари таклифини рад этгани ҳақида фикр билдирди.

“Индонезияда футбол ва бошқа спорт турлари, мусобақалари 15 мартдан сўнг тўхтатилди. Жамоамиз билан карантиндамиз. Машғулот, йиғинлар ташкил қилиш мумкин эмас. Бу ерда беш минга яқин одам коронавирус билан касалланган. Вазият ижобий томонга ўзгаришини кутишдан бошқа чорамиз йўқ.

Чемпионатда умумий учта турни ўтказдик. Биттада ютуқ, мағлубият ва дуранг қайд этдик. Турнир жадвалида 18та жамоа ичида 10 ўринни эгаллаб турибмиз.

Жамоа бош мураббийи мен учун бегона эмас - Игорь Криушенко. Ўзбекистонда “Шўртан” жамоасида фаолият юритганини яхши биласиз. Ғузорда ёмон ишламаганди. Умуман олганда яхши мураббий ва самимий инсон. Жамоадаги барча билан илиқ машғулотлар ва ўйин вақтида самимий муносабатда бўлади.

Таиланд футболи Индонезияникидан кучли. Бу ерда инсонлар футболни жуда яхши кўришади. Уй учрашувларимизда стадион деярли тўлади. Қизиқиш ва эътибор юқор даражада. Учрашувлар пайтида ҳақиқий футбол муҳитини сезасиз.

Менга жамоада беларуслик мураббийнинг ишлаётгани мақул келди. Ўзаро тушунишимизда муаммо йўқ. Рус тилида мулоқот қиламиз.

Суперлигадаги битта жамоадан аниқ таклиф бор эди. Агар хориждан клуб топа олмасам силарга ўтаман деб келишгандик. Якунда четдан чорлов бўлди ва кетишга қарор қилдим. Мени тўғри тушунишди”,- дейди Филипосян.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика