RU

Последние новости

02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  0 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 02:00АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  12 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  23 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:56"Реал" — "Эльче". Таркиблар маълум  3 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  3 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  2 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  1 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14

Артур Геворкян: «Худди уйдан бош олиб кетгандек бўлдим» Новости

Артур Геворкян: «Худди уйдан бош олиб кетгандек бўлдим»

Ўзбекистон чемпионатида ёзги трансфер бозорининг энг қайноқ харидини «Локомотив» клуби амалга оширди.

Жорий мавсум ўз олдига энг олий мақсадларни қўйган «темирйўлчилар» «Насаф» сардори Артур Геворкянни ўз сафларига қўшиб олишди. Турк­манистон термаси етакчиси «аждарлар» либосида 140та учрашувда майдонга тушиб, 64та тўп киритганди. Бу билан у нафақат қаршилик, балки воҳалик мухлисларнинг ҳам ёқимтойига айланиб улгурганди. Шу боис, ишқибозларга Геворкяннинг «Насаф»­дан кетишини қабул қилиш осон кечмади. Артур Қарши жамоаси билан фақат Ўзбекистон чемпионати олтин медалини қўлга киритмади, холос. Қолган барча совринларга эса эга чиқди. Футболимиз тарихида ягона бўлган ОФК кубоги соҳибига айланди. Ўтган йили Ўзбекистон кубоги, суперкубоги, чемпионатнинг кумуш ҳамда бронза медаллари билан тақдирланди. Биз «Насаф»нинг бу ютуқларига катта ҳисса қўшган туркманистонлик легионер билан боғланиб, ундан интервью олдик.

- Артур, бир неча йил мобайнида «Насаф» шарафини ҳимоя қилиб келдингиз. Бу жамоа сафида кўплаб совринларни қўлга киритдингиз. Клубдан кетиш осон бўлмагандир?

- Албатта, осон бўлмади. Футболчининг тақдири шундай экан. Бугун бу жамоада, эртага бошқа клубда ризқингизни топасиз. «Насаф» мухлисларидан қабул қилган қарорим учун узр сўрадим. Ҳа, тан оламан, трансферим жуда тез амалга ошди. Таъбир жоиз бўлса, кутилмаганда рўй берди. Ўйлайманки, ишқибозлар мени тўғри тушунишади. «Насаф» ҳамиша менинг юрагимда қолади.

- Сиз жамоа сардори эдингиз. Шуни ўйлаб ҳам қарор қабул қилишга иккиландингизми?


- Албатта, худди уйдан бош олиб кетгандек бўлдим.

- Якуний қарорни ўзингиз қабул қилдингизми ёки ким биландир маслаҳатлашдингизми?


- Икки клуб раҳбарлари ўзаро келишган ҳолда трансферни амалга оширишди. Биз биргаликда қарор қабул қилдик.

- «Локомотив» сизга ўтган йили ҳам таклиф билан чиққанди. Ўшанда бу трансферга нима тўс­қинлик қилган эди?


- Мазкур саволга шундай жавоб бераман. Ўз сўзларим билан ҳеч кимни хафа қилиш ниятим йўқ. Ҳозир «Локомотив»да эканманми, демак буни ўзим хоҳлаганман. Истак бўлмаса, ҳеч ким сизни ўз клубида мажбурлаб ўйната олмайди.

- Гап-сўзларга қараганда, сиз ва «Насаф» клуби раҳбарияти ўртасида келишмовчилик юзага келиши туфайли клубни тарк этишга мажбур бўлгансиз...


- Йўқ, бу мутлақо асоссиз хабар. Клуб раҳбарияти билан ҳеч қандай муаммо юзага келмаган. Бу шунчаки, гап-сўзлар.

- «Насаф»ни қандай таассуротлар билан тарк этдингиз?

- Фақат ижобий. «Аждарлар» билан фақат Ўзбекистон чемпиони бўла олмадим. Қолган барча совринларни қўлга киритдим. Энг катта ютуғимиз - бу шубҳасиз, ОФК кубогида зафар қучганимиз. Қолаверса, ўтган йилги мамлакат кубоги ҳамда суперкубоги ҳам мен учун жуда қадрли соврин бўлиб қолди. Энг муҳими, жамоа мухлисларининг ишончи ва олқишига эришдим. Буни ҳеч қачон унутмайман. Ҳозирча армон бўлиб турган чемпионликни насиб қилса, «Локомотив» таркибида қўлга киритаман.

- «Бухоро» ҳам сизга оғиз солаётганди...


- Бўлиши мумкин. Лекин шахсан мен бу масалада ҳеч ким билан гаплашмадим.

- Ўтган мавсум «Насаф»да чемпионликка эришиш учун яхшигина имконият юзага келганди. Қайси ўйинда бу омадни қўлдан чиқардинглар?


- Муайян бир учрашувда имкониятдан маҳрум бўлдик, деёлмайман. Бу - футбол, мухлислар уни ана шундай кутилмаган ҳолатлар учун ҳам яхши кўришади.

- «Локомотив»да сизни қандай қарши олишди?


- Ҳаммаси супер. «Темирйўлчилар» сафида жуда кўп дўстларим тўп суришади. Шу боис, ўзимни бу ерда бегонадек ҳис қилмаяпман.

- Ички муҳит қандай экан?


- Аъло. Йигитлар ўзаро дўстона муносабатдалар. Бундан хурсандман.

- Мураббий билан ўзаро гаплашиб олдингизми? Сизга қандай талаблар қўймоқда?


- Албатта, гаплашиб олдик. Вазифам аниқ. «Локомотив»га клуб иштирок этаётган ҳар уччала мусобақада ёрдам бериш. Айниқса, ОЧЛда имкон қадар узоқроққа боришни истаймиз. Кубокни қўлга киритсак ҳам зарар қилмасди (кулади).

- «Локомотив»да қайси рақамда ўйнайсиз? Сиз учун севимли бўлган «17» банд бўлса керак?


- 71-рақамни танладим.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика