RU

Последние новости

08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйнидан қониқиш ҳосил қиляпман"  1 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   1 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   1 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  14 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  0 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  2 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  25 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  2 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  4 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  11 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  1

Артета: “Дерби”даги ғалаба бурилиш нуқтаси бўлишига умид қиламан” Новости

Артета: “Дерби”даги ғалаба бурилиш нуқтаси бўлишига умид қиламан”

“Арсенал” бош мураббийи Микель Артета АПЛ 15-тури доирасида “Челси” устидан (3:1) қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.

“Биз учун бу катта ғалаба. Натижаларимиздан кўнглимиз тўлмаётганди. Бундан барча – футболчилар, мухлислар ҳам қайсидир маънода “жабр” кўришди. “Боксинг дей”да Лондон дербисида “Челси”ни мағлуб этишданда аълороқ иш йўқ. Ўйламанки, бу ғалаба кейинги ғалабаларимизнинг дебочаси бўлади. 

Футболчиларим шундай юксак савияда ўйин кўрсата олишларини биламан. “Челси” қандай кучга эканлигини барчага маълум. Аммо ҳал қилувчи вазиятларда биз яхшироқ ҳаракат қилдик. 

Жароҳатлар, коронавирус, бир киши кам бўлиб ҳаракатланиш... Бизнинг ғалабамизга тўсқинлик қилган жиҳатлар ҳақида ўйларкансан, ғамгин мухлисларни ғалаба билан хурсанд қилиш албатта ёқимли. Улар натижаларимиздан хавотирга тушиб қолишганини тушуниб турибман.

Биз учрашувни яхши бошладик ва ташаббксни ўзимизда сақлаб тура олдик. БУ жамоага ишонч ва хурсандчилик бахш этади. Келинг шу руҳда давом этайлик. Биз ҳали яна кўплаб жиҳатларимизни яхшилаб олишимиз керак”, деди мураббий “Sky Sports”га берган интервьюсида.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика