Артета: "Арсенал" сўнгги уй ўйинида АПЛни ютишини орзу қилгандим"
19 мая 15:08
Новости


Артета: "Арсенал" сўнгги уй ўйинида АПЛни ютишини орзу қилгандим"
Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета "канонирлар"нинг Премьер-лигадаги эҳтимолий чемпионлигини қанчалик кутганини айтди.
"Мавсум бошида биз Премьер-лигани мавсумнинг сўнгги уй ўйинида, сўнгги кунида ютамиз деб тасаввур қилгандим. Хаёлимда бу тасвир бор эди. Охирги 11 ой давомида бошдан кечирган барча нарсаларимиздан сўнг, менимча, барчамиз бошимизни баланд кўтарсак бўлади. Бироқ шу билан бирга, ҳамон умидсизлик азобини ҳис қиляпмиз, чунки биз ғалаба қозонишни хоҳлагандик", – деди Артета.
"Арсенал" 36 турдан кейин 68 очко билан АПЛ турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
Похожие новости

Комментарии