RU

Последние новости

19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  0 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  6 18:53Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  9 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  3 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  3 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  5 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  13 16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  3 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  3 16:05Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" 2:1  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  6 15:05ПФЛ "Навбаҳор" клубидаги вазиятни ўрганишни сўраб Ассоциацияга мурожаат йўллади  15 14:31Ўзбекистон ҚФФ президенти туфайли Қозоғистон билан ўйнашдан бош тортди  24

Аргентинада ўйин вақти катта жанжал юзага келди, бунинг оқибатида бир мухлис ҳалок бўлди, телевидение мухбирига эса жонли эфир вақтида ўқ отилди Новости

Аргентинада ўйин вақти катта жанжал юзага келди, бунинг оқибатида бир мухлис ҳалок бўлди, телевидение мухбирига эса жонли эфир вақтида ўқ отилди

"Гимнасиа Ла Плата" ва "Бока Хуниорс" жамоалари ўртасидаги ўйиннинг тўхтатилишига сабаб бўлган мухлислар ва полиция ўртасидаги тўқнашув натижасида футбол мухлиси ҳалок бўлди.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, баъзи мухлислар гавжум стадионга киришга уринган, бунинг натижасида зўравонлик ва тартибсизликлар авж олган.


Полиция мухлисларни резина ўқ ва кўздан ёш оқизувчи газ ёрдамида тўхтатишга уринди – ҳатто маҳаллий телевидение мухбирига ҳам жонли эфир вақтида полициячи томонидан ўқ узилган.

Кўздан ёш оқизувчи газ майдонга ҳам тарқалиб, ўйинчилар ва мухлисларга таъсир қилди, натижада учрашув атиги 9 дақиқадан сўнг тўхтатилди.

"Гимансиа" юлдузи Леонардо Моралес шундай деди: "Менинг 2 ёшли ва олти ойлик ўғилларим нафас ололмади. Биз чорасиз қолдик ва трибунадаги барча одамлардан хавотирландик".


Буэнос-Айрес хавфсизлик вазири Серхио Бернининг маълум қилишича, 57 ёшли "Гимнасиа" мухлиси касалхонага олиб кетилаётганда вафот этган.

Аргентина футбол ассоциацияси ушбу зўравонликни қоралаб, баёнот эълон қилди.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика