АҚШ U-20 терма жамоаси Ўзбекистондаги халқаро турнирга келмайдиган бўлди
04 мар 19:39
Новости
АҚШ U-20 терма жамоаси Ўзбекистондаги халқаро турнирга келмайдиган бўлди
Бироқ, "Championat.asia" сайтига маълум бўлишича, океанорти вакиллари ушбу мусобақадаги иштирокини бекор қилган.
Championat.asia сайтининг АҚШдаги манбаси берган маълумотида АҚШ U-20 терма жамоасининг Ўзбекистонга сафари бекор қилинганини расман тасдиқлади. Ташкилот бунга асосий сабаб сифатида "нобарқарор вазият"ни кўрсатиб ўтган.
Мусобақа тақвими қандай эди?
Аввалроқ эълон қилинган тақвимга кўра, АҚШ ёшлари Тошкентдаги турнир доирасида иккита ўйин ўтказиши керак эди:
28 март, 15:00 — Ўзбекистон U-20 – АҚШ U-20
30 март, 14:00 — Япония U-20 – АҚШ U-20
Ҳозирча Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) ушбу турнир формати қандай ўзгариши ёки мусобақада фақат Ўзбекистон U-20 ҳамда Япония U-20 терма жамоалари ўзаро майдонга тушиши ҳақида расмий баёнот бергани йўқ. Эслатиб ўтамиз, вакилларимизнинг кунчиқар юрт вакилларига қарши баҳси 25 март куни соат 15:00 га белгиланган.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии