RU

Последние новости

10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  0 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  3 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  1 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   3 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   3 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  21 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  1 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  3 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  26 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  2 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  4 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Ферги-Таймда "бўрилар"ни мағлуб этди ва 2-ўринга қайтди Новости

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Ферги-Таймда "бўрилар"ни мағлуб этди ва 2-ўринга қайтди

АПЛнинг 16-тури доирасида "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилди.

Манчестер Юнайтед – Вулверхэмптон 1:0

Гол: Рэшфорд (90+3, 1:0).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Теллес (Шоу, 46), Байи, Магуайр, Матич, Погба, Бруну Фернандеш (Мактомини, 90+5), Кавани, Гринвуд (Марсьяль, 65), Рэшфорд.

Вулверхэмптон – Руй Патрисиу, Хувер, Аит-Нури, Коуди, Саисс, Витинья, Рубен Невеш, Нету, Моутинью, Траоре, Килмен.

Огоҳлантириш: Рэшфорд (50), Патрисиу (73).

Манчестер Юнайтед

Маркус Рэшфорд - 90'

Премьер-лига . Тур 16

30/12/2020, 01:00

0
:
1
Завершен

Вулверхэмптон

Стадион: Old Trafford, 0 зрителей

Главный судья: Jonathan Moss

45'
90'
46'  Алекс Теллес (Люк Шоу)
50'  Маркус Рэшфорд
64'  Мэйсон Гринвуд (Антони Марсьяль)
90'  Маркус Рэшфорд
90'  Бруну Фернандеш
90'  Бруну Фернандеш (Скотт Мактоминей)
55'  Витинья (Даниэл Поденсе)
68'  Педру Нету (Фабиу Силва)
73'  Руй Патрисиу

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Манкунианликлардан навбатдаги ғалаба! Ферги-тайм аста-секинлик билан Оле-таймга айланиб бормоқда! Клуб мухлисларини табриклаб қоламиз.

90+3. ГООООООООЛЛЛЛЛ!! Рэшфорднинг зарбаси рақибига тегиб, голга айланди!!! Брунудан навбатдаги ассист!!

Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. МЮ узоқ вақт ҳужум уюштирди. Погба эса тўпни йўқотди ва фол ишлатди.

86. "Вулвз" ҳимояга ётиб олган. МЮ учун оғир бўлмоқда девордан ўтиш.

83. Де Хеа "шкаф" рақиби билан тўқнашиб кетди. Кимлигини билган бўлсангиз керак-а...)

81. ЗАРБААААААА!!! Сильванинг кучли зарбасини Де Хеа қайтарди!!! Давид жамоани голдан сақлаб қолди!

79. УХХХХХ!!!! Марсьяль Байининг пасини қабул қилиб олди ва деярли бирга бир ҳолатга чиқиб борди. Ҳимоячилар улгуришди. Бу вазиятда оффсайд ҳам қайд этилди.

77. Энди Марсьяль яна бир қулай имкониятдан фойдалана олмади.

75. ЗАРБААААААА!! Погбанинг кучли зарбасини Патрисиу ушлаб олди!!

72. ДЕ ХЕАААААА!! Рақибининг боши билан йўллаган зарбасини Давид қайтариб юборди!

70. Ғалати ҳолат. Гол инобатга олинмади, бироқ пенальти ҳам берилмади.

69. ГОООООЛЛЛЛ!! ЙЎЎЎҚҚҚ!! Каванининг голи инобатга олинмади. Аммо бу ерда тўп "Вулвз" футболчисининг қўлига ҳам тегди.

64. Брунунинг ҳаволатиб оширган тўпига Рэшфорд боши билан ноаниқ зарба йўллади. Яхши вазият кўкка совурилди.

57. Погба ҳужумдаги Рэшфорд томон тўпни узатганди. Патрисиу тўпга пешвоз чиқди.

50. Ҳужумга ўтиб кетаётган рақибини йиқитгани учун Рэшфорд огоҳлантирилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Демак, қайтамиз. Футболчилар ҳам қайтишмоқда. Майдонда Люк Шоу кўриниш берди. У Теллеснинг ўрнига майдонга тушган кўринади.

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45. УХХХХХХХ!! "Вулвз" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Магуайр жамоани яққол голдан қутқариб қолди.

39. ДЕ ХЕАААААААААА!!! СУПЕР РЕАКЦИЯ!! Жаримадан оширилган тўпга Саисс кучли зарба берди. Давид тўпни бурчакка чиқариб юборди.

38. Магуайр ўз жарима майдончаси ёнида рақибини йиқитди. "Вулвз"да хавфли вазият!

34. УХХХХХХ!!! Брунунинг зарбасини Руи қайтарди!!!!! Ўйинда голга тортадиган илк чинакам вазиятни кўрдик!

30. "Юнайтед" асосан иккинчи қават орқали рақиб постига йўл топишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ тўп узатишларини Патрисиу ушлаб олишда қийналмаяпти.

28. "Вулверхэмптон" ҳужумга ўтди. Аит-Нурининг кучли зарбасига аниқлик етишмади.

26. "Бўрилар" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетиши мумкин эди. Невеш томон оширилган тўпни Магуайр эгаллаб олди.

23. ЗАРБАААААА!! Жаримадан оширилган тўпга Саисс боши билан зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди. Де Хеа вазиятни назорат қилиб турганди.

21. "Вулвз" ҳужумга ўтди.  Килменнинг марказ томон узатган пасини Магуайр қайтариб юборди.

19. Ҳозирча ўйин темпи паст. Вазиятлар яратилмаяпти.

13. ЗАРБААААААА!!! Нетунинг кучли зарбасини Де Хеа муштлари билан уриб юборди. Нету, гол нету)

12. Погба ҳужумдаги Гринвуд томон тўпни узатганди. Тўп тўғри дарвозабон томон кетди.

9. УХХХХХ!! Траоре МЮ ҳимоячиларини кетма-кет алдаб, жамоадошига тўпни оширганди. Бироқ Саисс вазиятдан фойдалана олмади.

3. Хавфли вазият! Теллеснинг Кавани томон узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Бугун "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Вулверхэмптон" жамоалари иштирокидаги учрашувни Миржалол Норматов билан кузатиб боринг.

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика