RU

Последние новости

18:13ЛаЛига. "Атлетико" - "Реал". Мадрид дербисини кимлар асосий таркибда бошлайди?  0 18:00Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  1 17:57АПЛ. "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ҳамда "Челси"нинг асосий таркиблари маълум!  4 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  0 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  4 15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 15:25"Брентфорд" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  26 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  1 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  10 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  6 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  12 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  19

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Рэшфорднинг дубли эвазига "Арсенал" устидан ишончли ғалабага эришди Новости

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Рэшфорднинг дубли эвазига "Арсенал" устидан ишончли ғалабага эришди

Англия чемпионати 6-тури доирасидаги "Манчестер Юнайтед" – "Арсенал" учрашуви тафсилотларини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Манчестер Юнайтед – Арсенал 3:1 

20.30, «Олд Траффорд»

Голлар: Антони 35', Рэшфорд 66', 76' – Сака 60'

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Диогу Далот, Варан, Мартинес (Магуайр, 80), Маласиа, Эриксен, Бруну Фернандеш, Мактоминей, Рэшфорд (Каземиро, 80), Санчо (Фред, 67), Антони (Роналду, 58).

Арсенал – Рэмсдейл, Уайт (Томиясу, 80), Габриэл, Салиба, Зинченко (Нкетиа, 74), Жака, Эдегор (Смит-Роу, 74), Локонга (Виейра, 74), Сака, Габриэл Жезус, Мартинелли.

Огоҳлантиришлар: Салиба (24), Мактоминей (71), Жезус (77).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Баҳс якунланди! "Манчестер Юнайтед" ишончли ғалабани қўлга киритди!  

90+2. Зарба! Эмил Смит-Роу узоқ масофадан зарба берди, ноаниқ.

90. Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшилди. 

90. Фред майдон марказида Мартинеллини "подкат" орқали тўхтатиб қолди, ҳакам қоида бузиш қайд этди.

89. Маласиага тиббий ёрдам кўрсатилгач, майдонга қайтди. 

88. Сака Маласиага нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди.

86. Зарбааа! Фабиу Виейранинг зарбаси мўлжалга аниқ бормади. 

83. Зарбааа!  Жаканинг жаримадан тепган тўпи Каземирога тегди.

81. Магуайр Жезусни йиқитгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

80. "Арсенал"да алмаштириш: Уайт ўрнига Томиясу майдонга тушди.  

80. МЮда 2 та алмаштириш: Мартинес ўрнига Магуайр, Рэшфорд ўрнига Каземиро тушди.

79. Мартинесга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

77. Жезус ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

76. ГООООООООООООООООООЛ! Эриксеннинг пасидан сўнг Рэшфорд ҳисобни оширди – 3:1! 

74. "Арсенал"да 3 та ўзгариш: Эдегор ўрнига Смит-Роу, Локонга ўрнига Виейра, Зинченко ўрнига Нкетиа ўйинга қўшилди.

72. Роналдунинг чап оёқдаги узатмасидан кейин тўп майдонни тарк этди.

71. Уууух! Жезуснинг зарбаси ўнг устун ёнидан ўтиб кетди. Қандай зарба!

71. Мактоминей Жезусни очиқчасига ушлаб қолгани боис огоҳлантирилди.

69. Зарбааа! Рэмсдейл МЮнинг босимидан кейин хато қилгач, Фернандеш зарба берди, дарвозабон уни қайтарди.  

67. "Манчетсер Юнайтед"да ўзгариш: Санчо ўрнига Фред баҳсни давом эттиради.

66. ГООООООООООООООООЛ! Бруну Рэшфордни бирга бир ҳолатга олиб чиқди, ҳужумчи вазиятдан унумли фойдаланиб, МЮни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 2:1!

64. Мартинеллининг ичкарига узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди.

62. Жейдон Санчо хавфли ҳолатга чиқиб бориши мумкин эди, аммо офсайд қайд этилди.

60. ГОООООООООООООООЛ! Сака ҳимоячилардан келган тўпдан сўнг вазиятни кўкка совурмади ва ҳисобни тенглаштирди – 1:1! 

58. МЮда ўзгариш: Антони ўрнига Роналду туширилди.

58. Маласиа Сакага нисбатан қўпол ҳарака қилди, "Арсенал" жарима зарбасини тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. 

56. Зарба!  Сака қанотдан зарба берди, аммо тўп устунга тегиб қолди.

55. Букайо Сака ўйинни давом эттира олиши маълум бўлди.

53. Букайо Сака шифокорлар ёрдамига муҳтожлик сезмоқда.

51. Мартинелли тезлиги эвазига қанотдан жарима майдонига ёриб кириб, хавфли вазият яратишга уриниб кўрди, лекин ҳимоячилар тўпни қайтариб юборди. 

49. Габриэл Жезус яхши позицияга чиқиб борди, аммо хавфли вазият юзага келтирмади. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи тайм тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус! 

45+2. Зарба! Антони дарвозасидан анча олдинга чиқиб кетган Рэмсдейлни жазолашга уринди, аммо посбон ҳаводан келган тўпни эгаллаб олди.. 

45. Биринчи таймнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшилди. 

44. Зарба! Букайо Саканинг жарима майдони чизиғи устидан зарба берди, ноаниқ.

40. "Канонирлар" жуда фаол, бироқ ҳужумлардан ҳеч қандай самара чиққани йўқ.

38. Мартин Эдегор тўпни жарима зарбасидан ўйинга киритиб, тезкорлик билан ўйинни давом эттириб кетди.

37. Навбатдаги фоль. Варан Жезусга нисбатан қоидани бузди.  

35. ГООООООООООООООЛ! Рэшфорднинг қулай пасидан сўнг Антони АПЛдаги илк голини уриб, ҳисобни очди – 1:0!

32. Зарбааа!  Мартинеллининг бош билан берган зарбаси де Хеа томонидан қайтарилди! Қойилмақом сейв!

32. Эндиликда устунлик "Арсенал"га ўтди, лондонликлар кетма-кет ҳужум уюштиришмоқда.

30. Зарба! Мартинелли чап қанотда Далотни алдаб, зарба беришнинг уддасидан чиқди, тўп йўл-йўлакай Далотга тегди, бурчак зарбаси.

26. Бруно Фернандешга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. У Самби Локонга билан тўқнашганди. Бельгиялик футболчи бутсасининг таг қисми билан тепган экан. Яхшиямки, ҳаммаси яхши якун топди, жиддий жароҳат кузатилмади. 

24. Салиба тезкорлик билан ҳужумга ўтаётган Санчони йиқитди ва сариқ карточка олди.

22. Антони ўз зарбаси орқали омадини синаб кўрди, аммо тўп чап устун олдидан ўтиб кетди.

19. Зарбааа!  Саканинг узатмасидан сўнг Жезус бош билан ноаниқ зарба берди.

19. Бен Уайтнинг қанотдан амалга оширган узатмаси ҳимоячиларга тегиб қолди, бурчак зарбаси.

17. Габриэл Жезус ўйинги киришиб кетиб тўпни қўл билан ўйнаб юборди. 

15. Ҳа, гол бекор қилиниб, жарима белгиланди.

14. Аммо вазият ВАРда кўрилмоқда. Эдегор Эриксендан тўпни олиб қўйганда қоидани бузганлиги кўринмоқда.

12. ГООООООООООООЛ! Мартинелли қарши ҳужумда ҳисобни очди!

11. Зарба!  Санчонинг ерлатиб йўллаган зарбасини Рэмсдейл қайтарди. МЮ дастлабки дақиқаларда жуда фаол.

9. Зарбаа!  Салибанинг зарбаси марказий ҳимоячиларга хос тарзда чиқди, яъни ноаниқ ва юқорига.

8. Антони ўнг қанотда фаоллик кўрсатди, худди ҳар доим АПЛда ўйнаб юргандек. Шундан сўнг Далот ичкарига пас узатди ва Эриксен хавфли, бироқ ноаниқ зарба берди.

6. Габриэл Жезус майдонда ётибди. Бруну Фернандеш уни тўсишга уриниб, йиқитди. Аммо Габриэлнинг ўзи ҳам ноқулай йиқилгани боис бошини уриб олди.

3. Эдегорнинг жаримадан йўллаган зарбаси Бруну Фернандеш томонидан бартараф қилинди.   

2. Габриэл Жезус Лисандро Мартинес томонидан қўполлик эвазига тўхтатиб қолинди, стандарт вазият. 

2. Далот олдинга чизиқда фаоллик кўрсатиб, яхши пас узатди, бироқ Жака тўпни қайтаришга эришди. 

1. Ўйин бошланди! 

- Ўйин 20:30 да старт олади.

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун "Олд Траффорд"да Англия Премьер-лигаси 6-турининг марказий беллашув бўлиб ўтади. Мазкур баҳсни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика