Антуан Семеньо "Ман Сити"да 17 йиллик камёб натижани такрорлади
14 янв 12:22
Новости
Антуан Семеньо "Ман Сити"да 17 йиллик камёб натижани такрорлади
"Манчестер Сити" Англия Лига Кубоги ярим финали доирасида сафарда "Ньюкасл" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдаги голлардан бирига атиги бир ҳафта олдин "Борнмут"дан сотиб олинган вингер Антуан Семеньо муаллифлик қилди. Жамоанинг янги аъзоси кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам рақиб дарвозасини ишғол этди: бундан аввал у "шаҳарликлар" сафидаги дебют учрашувида — Англия Кубоги доирасида "Эксетер" (10:1) билан баҳсда ҳам гол урган эди.
Шу тариқа, Семеньо 2009 йилдан бери "Манчестер Сити" таркибида дастлабки иккита ўйинида гол уришга муваффақ бўлган биринчи футболчига айланди. Охирги марта бундай натижани Эммануэль Адебайор қайд этган эди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии