RU

Последние новости

02:09Мутолаа учун. Шомуродов ўйнаётган "Рома" очко йўқотди: А Сериянинг 7-тур якунлари  1 00:45Италия Суперкубоги Саудия Арабистонида ўтказилади. Тақвим маълум  0 00:15Уэйн Руни Англия терма жамоасининг энг яхши ўйинчиси кимлигини айтди  4 23:28Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Элдор Шомуродов билан кичик интервью  0 22:46Андрес Иньеста 2010 йилги "Олтин тўп" ҳақида гапирди  10 22:05Ҳарри Магуайр бир неча ҳафтага сафдан чиқди  0 21:29Серхио Агуэро "Барселона"ни судга берди  6 21:03Асрор Алиқулов: "Қўқон-1912"га қарши дуранг унчалик ҳам ёмон натижа эмас"  1 20:38Шомуродов, Ўрунов, Юсупов, Файзуллаев ва Ҳусанов ҳам машғулотларга киришди ГАЛЕРЕЯ  30 20:11Мбаппе – "Реал"нинг сентябрдаги энг яхши футболчиси  3 19:33Гравенберх: "Слот ўз кучимга ишонишимга ёрдам бермоқда"  0 19:03Элдор Шомуродов: "Эронга қарши ўйин, Қирғизистонга қарши баҳсдан осонроқ бўлади"  31 18:31ПРО-Лига. "Қўқон-1912"га қарши баҳсда "Машъал" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  8 17:53Эдер Милитао яна жароҳат олди  4 17:24"Барселона" эътиборини "Лилль" ҳимоячисига қаратди  3

Андрей Микляев: "Бизни кетма-кет иккита ўта муҳим баҳс кутмоқда" Новости

Андрей Микляев: "Бизни кетма-кет иккита ўта муҳим баҳс кутмоқда"

Олий лиганинг 20-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Шўртан" (1:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "темирйўлчилар" бош мураббийи Андрей Микляев қатнашди.


- Қийин ўйин ўтказдик. Рақиб бугун бизга яхши кураш таклиф этди. Биринчи бўлимда 2-3та яхшигина вазиятдан фойдалана олмадик. "Шўртан"да ҳам имкониятлар пайдо бўлганди. Игнатий Нестеров стандарт вазиятидан кейин жамоамизни муқаррар голдан қутқариб қолди. Жамоамиз бугун ўйнамади, шунчаки вазиятларни голга айлантиришда бизга омад етишмади. Блессинг нега кўринмаяпти? Вақти келса уни ҳам майдонда кўрасизлар. Ҳозирча эса бунга фурсат тегмади. Бугун ҳам уни майдонга туширмоқчи эдик. Лекин кутилмаган ўзгаришларга қўл уришга тўғри келди.

Бизни олдинда иккита жуда муҳим учрашувлар кутмоқда. Дастлаб "Насаф"га борамиз, кейин "Пахтакор" билан куч синашамиз. Ҳозирда иккала рақиб ҳам бирдек безовта қилмоқда. Уларни орасида қайсинидир кучли ёки кучсиз, дея олмайман.

Ҳа, бугун "Пахтакор" вакиллари бизни ўрганиш учун ташриф буюришди. Эртага бизнинг ҳам тасвирчи Бекободга бориши мумкин. Биз ҳам аллақачон "Пахтакор"ни ўрганиш ишларини бошлаб юборганмиз.

Мурод Бобожонов бугун нега қайдномага киритилмади? Чунки ҳужумчи машғулотларда жароҳат олди. Шу боисдан ҳам бугун унинг хизматларидан фойдалана олмадик.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика