RU

Последние новости

01:56Миллатлар лигаси. "Сўғдиёна" футболчиси иштирок этган баҳсда Уэльс зафар қучди, Украина дурангга рози бўлди ва бошқа натижалар  0 01:47Миллатлар лигаси. "Гигантлар тўқнашуви"да немисларнинг қўли баланд келди  2 01:44Миллатлар лигаси. Коло Муанининг голлари Францияга Бельгия устидан ғалабани тақдим қилди  0 01:40Миллатлар лигаси. Италия Исроилни йирик ҳисобда таслим қилди  5 01:21Гюндоган, Мюллер ва Нойер терма жамоа билан хайрлашишди  0 01:11Шченсни: "Мен қўрққан ягона футболчи Месси бўлган"  0 00:40Суперлига бош директори: "ЧЛнинг янги формати ўзини оқламаяпти"  3 22:56"Реал" "Байер"нинг 40 млн. евролик футболчисини сотиб олмоқчи  0 22:27ФФФ бренд ҳамкори: "Мухлислар Мбаппени ёқтиришмайди"  2 21:50МЮ йил бошида сотиб юборган футболчисини 20 млн. еврога қайтариб олади  4 20:50Ёмғирли ГАЛЕРЕЯ  6 20:41Бир йил футбол ўйнамаган Неймар ОЧЛ баҳсида майдонга тушиши мумкин  1 20:38Оллоберган Каримов: "Орзуларимдан бири амалга ошди. Аргентина билан муносиб ўйнадик"  1 20:20Англия футбол ассоциацияси Гвардиола билан боғланди, мураббий тез орада қарор қабул қилади  0 18:51Жамшид Искандеров: "Йигитлар эртанги ўйинга 100 фоиз тайёр!"  13

Андрей Микляев: "Биз ҳам рақиб каби гуруҳдан чиқишни истаймиз, аммо бу қийин бўлади" Новости

Андрей Микляев: "Биз ҳам рақиб каби гуруҳдан чиқишни истаймиз, аммо бу қийин бўлади"

ОЧЛ 4-тури доирасида "Локомотив" - "Ал Дуҳайл" (Қатар) жамоалари ўртасидаги учрашув олдидан "темирйўлчилар" устози Андрей Микляев ҳамда футболчи Санжар Шоаҳмедов ўз фикрларини билдирди.

Андрей Микляев: "Тушуниб турганингиздек олдимизда қийин ўйин кутиб турибди. "Ал Дуҳайл"ни яқиндагина қўлга киритган мамлакат чемпионлиги билан табриклайман. Улар 5:0 ҳисобида ғалабага эришишди. Эртанги ўйин ҳақида, қизиқарли ўйин кутиб турибди. Рақиб таркибида юқори техникали футболчилар жуда кўп, буни кўп кўрдик. Ўз майдонимизда ўйнаймиз. Мухлислар бизни қўллаб қувватлашади. Гуруҳдан чиқиш учун имкониятлар етарли. Эртага яхши ўйин кўрсатиб ўзмиз учун керакли натижани қўлга киритишга интиламиз"

Ҳимояда ўзгариш бўладими йўқми? Ҳозирча бу ҳақида гапира олмайман. Эртага буни ҳал қиламиз. Ўтган ўйинда ротация қилишга мажбур бўлдик. Ҳа, учта голни кетма кет ўтказиб юбордик. Бироқ иккинчи бўлимда тезкор голлар киритдик. Аммо омад келмади, мағлубиятдан қутулиб қола олмадик.

Биринчидан, олдимизга раҳбарият томонидан жиддий вазифалар қўйилган. Чемпионат ва кубокдаги мақсадлар тушунарли, ОЧЛда эса иложи борича узоқроққа боришни истаяпмиз. Албатта хатолар жуда кўп бўлмоқда. Чунки футболни бусиз тасаввур қилибб ўлмайди. Йигитларга раҳмат, ўйинга қайта олишди. Барибир нималардир етишмади. Танаффусда шогирдларимга кўрсатмалар бердик. Иккинчи бўлимда эса яхши ўйнашди, ўйинни назорат қила олдик.

Ғалаба қозониш учун футбол ўйнаш керак. Биз бунинг учун қаттиқ ҳаракат қиламиз. Гол уриб, ўтказмаслигимиз лозим. Дуранг ҳам бизни қаноатлантирмайди.

10-рақамдаги Нам Таэ Хи, 19-рақамдаги футболчи ҳам анча тезкор. Шунингдек, жамоа сардори ҳам менда яхши таассурот қолдирди. Рақиблар ҳам, биз ҳам ОЧЛда гуруҳдан чиқишни истаймиз. Бироқ бу осон бўлмайди.


Санжар Шоаҳмедов:
- Эртага ютишга ҳаракат қиламиз. Яхши ўйин бўлади деган умиддаман. Қайси жамоа яхши ўйнаса, ўша жамоа ғалаба қозонади.

Қатарликларнинг кучсиз жиҳатини кўрмадим. Улар ҳар доим охиригача ўйнашади. Кеча йиғилганимизда айтдик, барча ўйинда етакчи бўлиши керак. Эртага худо хоҳласа шундай бўлишига умидворман.


Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" - "Ал Дуҳаил" учрашуви 12 март куни соат 17:00да бошланади.

Рейтинг: -25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика