RU

Последние новости

01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  1 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  1 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  90 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16

Андрей Фёдоров: "Қайтараман, мен бу ҳақида гапиришни истамайман" Новости

Андрей Фёдоров: "Қайтараман, мен бу ҳақида гапиришни истамайман"

"Локомотив" - "Қўқон-1912" (2:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Андрей Фёдоров қатнашди.

- Бундай ўйинни муҳокама қилиш қийин. Бугунги ўйин биз истагандек ўтмади. Сўнгги дақиқалардаги пенальти туфайли очко йўқотганимиз жуда аламли бўлди. Агарда биз вазиятлардан фойдалана олганимизда ўйин эртароқ якунланарди. Футбол шундай, вазиятдан фойдаланмасанг, сенинг дарвозангни ишғол қилишади.

- Жамоада барқарорлик етишмаяпти. Жамоа бутун бир ўйинни барқарор ўтказиш учун нима етишмаяпти?
- Барқарорлик.

- Ўйин якунланганидан кейин футболчилар бош ҳакамга қарсак чалишди...
- Мен бу ҳақида гапиришни истамайман.

- Футболчилар билан бу борада гаплашдингизми?
- Қайтараман, мен бу ҳақида гапиришни истамайман.

Диёржон Туропов: - Дурангда ўзимиз айбдормиз. Вазиятлардан фойдалана олмадик. Кейинги ўйинларда бундай қилиш ярамайди. Олдинда ўйинлар жуда кўп. Мавсум ҳали олдинда. Бугунги йўл қўйган хатоларимизни такрорламасликка ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: -20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика