RU

Последние новости

05:05Остон Ўрунов жамоаси Қатар клуби билан муроса кўчасини танлади  0 04:53АПЛ. "Арсенал" ва "Челси"ни мағлуб этган "Ньюкасл" ўз уйида ютқазиб қўйди  1 00:33Шацких: "Ҳужумда эса бизга охирги узатма ёки зарба етишмади"  7 00:05Роналду 30 ёшга тўлганидан бери 450та гол урди  9 23:37Шавкат Мирзиёев - Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раиси  11 23:20"Ал Аҳли" муддатидан аввал кейинги босқичда, Роналдунинг голлари "Ал Насср"га 3 очко тақдим этди  16 22:54Элит ОЧЛ. "Истиқлол" ва "Пахтакор" ўртасидаги зерикарли ўйинда ҳисоб очилмади  43 22:30Ансу Фати Роналдунинг жамоадошига айланиши мумкин  1 22:20"Барселона"нинг XXI асрдаги энг яхши футболчилари  13 21:25Британия топ-клублари Шотландия ёшлар терма жамоаси сардорини кузатишмоқда  0 20:45"Эвертон" собиқ футболчисига ҳайдовчи бўлиб ишлаш таклиф қилинди  1 19:45Элит ОЧЛ. "Истиқлол" – "Пахтакор". Таркиблар эълон қилинди. Машарипов бошланғич таркибдами?  18 19:20"Sky Sports"нинг Рубен Аморим билан жонли эфирда уюштираётган суҳбатини бузиб қўйган Эд Ширан кечирим сўради  0 18:55"Нефтчи" – "Насаф" баҳсида қаршиликлар футболчисини четлатиш учун асос бўлмаган — Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  10 18:24"Астон Вилла" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1

«Андижон»нинг янги легионери: «Бизда Кубокни ютиш учун яхши имкон юзага келган ва бундан фойдаланиб қолишга ҳаракат қиламиз» Новости

«Андижон»нинг янги легионери: «Бизда Кубокни ютиш учун яхши имкон юзага келган ва бундан фойдаланиб қолишга ҳаракат қиламиз»

«Андижон» ёзги селекция чоғида таркибини бир қатор янги ўйинчилар билан тўлдирди.

Уларнинг орасида сербиялик 31 ёшли ҳимоячи Любиша Пецель ҳам бор. У «Андижон» матбуот хизматига илк интервьюсини берди.

- Любиша, «Андижон» клубига хуш келибсиз. Бу таклифни эшитганингизда нималарни ўйладингиз?

- Раҳмат, «Андижон» клубида тўп суриш мен учун янги синовдир. Бу жамоада ўйнаш имконияти пайдо бўлганидан хурсандман. Бу менга катта тажриба бўлади, деб ўйлайман.

- Ушбу таклифни қабул қилишингизда асосий сабаб нима?

- Мен ҳақиқатда хурсандман. Сербиядан Осиёдаги миллий чемпионатга келганимдан мамнунман. Ўзимни шу ерда намойиш қилмоқчиман.

- Сиз илк бор Ўзбекистон чемпионатига келдингиз. Бу ерда эса сербиялик футболчилар бисёр. Чемпионатимиз ҳақида нималарни биласиз?

- Ҳа, бу ерда сербиялик кўплаб футболчилар ўйнашидан хабарим бор. Мен учун эса бу ерда ҳозир ҳаммаси янги. Айтиш жоизки, чемпионатингизнинг савияси менда илиқ таассурот қолдирди ва чемпионатингиз савияси яхши эканлигини эшитдим.

- «Андижон» таркибида ҳамюртингиз Владимир Бубаня тўп суряпти. У ҳақида олдин ҳам билармидингиз?

- Мен шундай мураббий билан ишлашдан ва Владимир Бубаня билан бирга тўп суришдан жуда хурсандман. Мураббийлардан миннатдорман. Улар Владимир билан биргаликда ўйнашим учун имкон беришмоқчи. Ҳа, у ҳақида эшитганман, лекин ҳеч қачон бирга ўйнаб кўриш насиб қилмаганди. Энди эса шундай имкониятга эгаман.

- Андижонлик мухлислар жуда талабчан ва фаол. Улар Ўзбекистонда биринчи рақамли ва сизлардан умиди катта…

- Мухлислар ҳақида инстаграм ва ютуб каналлари орқали маълумот олдим. Улар сербиялик ишқибозларга жуда ўхшашар экан. Шуни биламанки, улар биз футболчиларга ўз ўйинимизни яхши намойиш этиш учун катта ёрдам беришади. Шундай жонкуяр ва фидойи ишқибозлар кўмагида тўп суришимдан жуда хурсандман.

- Янги жамоангиздаги дастлабки таассуротларингиз қандай?

- Бу ерда ҳаммаси мен учун янги. Чунки учиб келганимга ҳали кўп бўлгани йўқ. Мураббийлар ва ўйинчилар мени худди эски қадрдонини қарши олишганидек кутиб олдилар. Бунинг учун барчасига катта раҳмат!

- «Андижон» билан нимага эришишни мақсад қиляпсиз?

- Бизда Кубокни ютиш учун яхши имкон юзага келган ва бундан фойдаланиб қолишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика