RU

Последние новости

10:08Келаси ёзда энг кўп маош олувчи номи ўзгариши мумкин. Ҳозирги рекорд Роналдуга тегишли  2 09:36«Манчестер Сити» қишда Родрини ўрнини босиш учун кимни сотиб олиши маълум  1 09:06Погба фаолиятини Лондон клубида давом эттириши мумкин  2 08:31Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  3 08:20"Ланс" сафарда ишончли ғалабага эришди. Ҳусанов бошлаб берган ҳужумни Нзола гол билан якунлади  5 08:01Драган Черан фаолиятини Тошкентнинг бошқа клубида давом эттириши мумкин  6 07:34Суперлига. Бугун мавсумнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади  12 02:37Франция. "Ланс" сафарда "Реймс"ни мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  23 02:02Туркия чемпионати. "Сивасспор" мағлуб бўлди, Турғунбоев захирадан майдонга тушди  1 01:11Ханс-Дитер Флик "Барселона"нинг 125 йиллик юбилейи ҳақида: "Клубдан-да юқорироқ"  6 00:33Расман: Руд ван Нистелрой - "Лестер" бош мураббийи!  1 00:07"Ланс" арманистонлик ҳимоячини трансфер қилмоқчи  4 23:08Йилнинг энг яхшиларини ким аниқлайди?  4 22:47Пеп Гвардиола: "Тезда қайтамиз, кўнглим сезяпти"  9 22:22Де Брюйне ёзда "Сити"дан кетади, унга бир талай харидорлар бор  4

«Андижон»нинг янги етакчиларидан бири: «Кубокда ҳам, Суперлигада ҳам фақат ғалаба учун курашамиз» Новости

«Андижон»нинг янги етакчиларидан бири: «Кубокда ҳам, Суперлигада ҳам фақат ғалаба учун курашамиз»

Чемпионатни муваффақиятли бошлаган «Андижон» энди Ўзбекистон Кубогида ҳам юришини бошлайди.

Албатта ҳозир эмас. Аммо Кубок баҳслари учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди ва табиийки, гуруҳлар барчани қизиқтирмоқда. «Андижон» эса «Н» гуруҳида «Динамо», «Насаф» ҳамда «Навбаҳор» билан жойлашди. «Бургутлар» сафида ўзини кўрсатаётган футболчилардан бири Бектемир Абдуманнонов эса «Андижон» матбуот хизматига қуръа ҳақида интервью берди.

-Бектемир, Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташланди. «Андижон» жой олган гуруҳ ҳақида фикрингиз қандай?

-Кубок босқичида ҳам яхши натижалар кўрсатиб, гуруҳдан чиқишни ният қиляпмиз. Гуруҳимизда яхши жамоалар бор. Бу эса бизга янада яхши тажриба бўлади, деб ўйлайман. Гуруҳимиздаги иккита ўйинни ўз майдонимизда ўтказамиз. Худо хоҳласа, мухлисларимизни хурсанд қилишда давом этамиз.

-Деряли ҳамма «Н» гуруҳига «ўлим гуруҳи» дея ном беришяпти…

-Ҳозир ҳамма клублар ўзига яраша яхши. Қанча кучли рақиб бўлса, шунча яхши. Биз барча учрашувда майдонга фақат ғалаба учун тушамиз.

-Булар сиз кутган рақибларми ёки…

-Йўқ, бу жамоаларни кутмагандим.

-«Андижон» чемпионатни яхши бошлади. Суперлига билан Кубок баҳслари орасида сиз учун энг муҳими қайси?

-Жамоамиз билан Кубокда ҳам, Суперлигада ҳам ғалаба учун курашамиз. Ўзбекистон Кубогида маъсулият катта. Ютқазсангиз мусобақани тарк этасиз. Кубок учрашувлари шуниси билан ҳам қизиқ.

-30 март куни «Насаф» «Бобур Арена»да ўйнайди. Бўлажак учрашувга тайёргарлик қандай ва нима кутяпсиз?

-Жамоа билан машғулотларга жиддий киришганмиз. 23 март куни Қирғизистон U 20 терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз. Ундан кейин бор эътиборни 30 март кунида бўладиган ўйинга қаратамиз. Кайфият аъло даражада ва шундай руҳда ўйинларимизни давом эттирамиз.

«Андижон» матбуот хизмати.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика