RU

Последние новости

18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  37 18:13ЛаЛига. "Атлетико" - "Реал". Мадрид дербисини кимлар асосий таркибда бошлайди?  1 18:00Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  3 17:57АПЛ. "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ҳамда "Челси"нинг асосий таркиблари маълум!  4 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  5 15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  1 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  10 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  6 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  13 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  19

"Андижон"нинг "қора анъана"си давом этадими? Новости

"Андижон"нинг "қора анъана"си давом этадими?

"Андижон" клуби бугун Ўзбекстон кубоги 1/4 финалида АГМК тўсиғидан ўтишга ҳаракат қилиб кўради.

"Бургутлар" шу пайтгача 9 марта Ўзбекистон кубогининг чорак финал босқичига қадар етиб борган ва бирор марта келгуси босқичга ўтолмаган.

1992 йил андижонликлар "Наврўз" номида мусобақанинг 1/4 финал босқичида "Навбаҳор"га (0:1, 1:3) ютқазган. Орадан бир йил ўтгач, "Наврўз" яна наманганликларга рўбарў келди ва икки ўйин натижасига кўра яна имкониятни бой берди (2:4, 1:0).

Жамоа "Андижон" номи остида 2000/01 йилги мавсумнинг ушбу босқичида водийнинг бошқа жамоаси — "Нефтчи"га мағлуб бўлди (1:3). Келгуси йил эса "Қизилқум"га йирик ҳисобларда ютқазди (1:4, 0:5).

2007 йил клуб "Қурувчи"га рўбарў келиб, 0:3 ва 0:1 ҳисобларида имкониятни бой берди. Орадан уч йил ўтгач, "Қурувчи"нинг янги номдаги жамоаси — "Бунёдкор"га ҳам (1:4, 1:3) ярим финал чипталари тақдим этилди.

2012 йил "Андижон" "Пахтакор" тўсиғидан ўта олмади (1:2, 0:2).

2016 йил эса "Насаф" икки ўйин натижасига кўра (0:2, 1:2) келгуси босқич йўлланмасини қўлга киритди.

Водийликларнинг ушбу босқичдаги сўнгги иштироки 2018 йилга тўғри келган ва "Бунёдкор"га қарши баҳсда бироз омад етишмаган — 1:2.

Кўрамиз, "бургутлар"нинг бу сафарги парвози қанчалик давом этаркан.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика