RU

Последние новости

07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  5 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  37

Андижонликлар Қирғиз Республикасида чемпион бўлди Новости

Андижонликлар Қирғиз Республикасида чемпион бўлди

Хабарингиз бор, охирги йилларда Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси футболи ўзаро ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Хусусан, 13-14 декабр кунлари Қирғиз Республикасининг Ўш шаҳрида спортнинг футзал тури бўйича 2009-2010 йилларда туғилган болалар ўртасида халқаро мусобақа ўтказилди. 

Унда Ўзбекистондан Андижон шаҳар Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати ва Фарғона вилояти футзал жамоалари иштирок этди. 

Қизиқарли ва муросасиз ўтган мазкур мусобақада якунда андижонлик ёш футзалчилар чемпионликни қўлга киритди. 

Мураббий Аҳрорбек Иминов бошчилигидаги Андижон шаҳар ОМСТБДИМИ-2009 жамоаси финалда Жалолобод жамоаси ёшларини 6:0 ҳисобида мағлуб этди. 

Турнир ташкилотчилари андижонлик ёшлардан Низомиддин Зиёхиддинов билан Асадулло Раҳимовни ўз ампуласи бўйича энг яхшилар қаторида алоҳида эътироф этиб, махсус соврин билан тақдирлади. 

Мазкур мусобақадан сўнг ғолиб жамоа бош мураббийи Аҳрорбек Иминовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Албатта, мазкур мусобақа биз учун жуда ҳам фойдали бўлди. Ўтган йили ҳам ушбу турнирда иштирок этгандик. Мусобақа савияси ёмон эмас. Асосийси, қўл остимиздаги ёш футболчиларнинг халқаро тажриба ошириши ҳамда ўйин амалиётига эга бўлиши эди. Беллашувлар биз учун осон ўтмади. Шогирдларимнинг ҳаракатларидан қониқдим. Улар берилган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришга ҳаракат қилди. Якунда мусобақа ғолибига айландик. Албатта, бу натижа ҳам бизга қўшимча куч бағишлайди. Турнир ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигимни билдираман, деди Иминов.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика