RU

Последние новости

10:15Ўзбекистон МТЖ: Ашурматов ўрнига бошқа футболчи чақирилди  4 10:07Гюлер: "Анчелотти билан муаммолар йўқ"  0 09:34Испания Суперкубоги форматида ўзгариш бўлди  0 08:58"Арсенал"нинг яна бир етакчиси терма жамоада жароҳат олди  1 08:20Sofascore. Кечаги учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари неча баҳо олди?  13 07:47Ёшларимиз бугун Аргентинага қарши баҳс олиб боради  2 07:16ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия қийин ғалабага эришди, Аргентина эса...  0 01:59Миллатлар лигаси. Англия она диёрида мағлуб қилинди ва бошқа натижалар  7 01:28Алиризо Жаҳонбахш: "Жамоалар ва индивидуал маҳорат ўртасида катта фарқ бор"  31 01:16ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони ўз майдонида Японияга мағлуб бўлди  6 00:55Жалолиддин Машарипов: "Мухлис билан урушмадим, аксинча, бизни қўллаб-қувватланглар дедим"  24 00:38Пенальти тўғри бекор қилиндими? Ўзбекистон - Эрон учрашуви ҳакамлик фаолияти таҳлили  24 00:08Амир Ғаленои: "Бир киши кам бўлиб ҳам иккита пенальти ишладик, ҳакамлар ВАР орқали ҳам хатолар қилишмоқда"  20 23:42Владо Радманович: "Бир очко ҳам яхши натижа, фалокат ясаш керак эмас"  82 23:17ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия 90+9-дақиқада гол ўтказиб юбориб, учинчи ўйинда ҳам дуранг ўйнади  11

Андижонда Конституция байрамига бағишланган бир нечта турнирлар бўлиб ўтди Новости

Андижонда Конституция байрамига бағишланган бир нечта турнирлар бўлиб ўтди

Теги :  Андижон
8 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг конституцияси қабул қилинган кун. Ҳар йили ушбу санъа мамлакатимизда кўтаринки руҳда ўтказилиб келинади.

Конституциямизнинг 25 йиллигига бағишлаб, Андижон шаҳрида ҳам мини-футбол бўйича бир қатор турнирлар ташкил этилди.

Жумладан, 4-6 декабрь кунлари Андижон шаҳридаги “Ёшлар спорт саройи” ёпиқ спорт залида олий ва ўрта махсус таълимидаги ўқувчи қизлар ўртасида “Футболимиз маликалари” вилоят биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Андижон давлат университети қизлар жамоаси ғолиб бўлиб, Андижон вилояти футбол федерациясининг Кубогини қўлга киритди. Шунингдек 1-2-3-ўринни эгаллаган жамоалар вилоят футбол федерациясининг диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланди. Учрашувлар қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтди.  
 3-7 декабрь кунлари эса 2005-2006 йилларда туғилган футболчилар ўртасида мини-футбол бўйича “Андижон вилояти футбол федерацияси Кубоги” бўлиб ўтди. Унда жами 18та жамоа қатнашиб, ғолиблик учун кураш олиб борди. Иштирокчилар орасида Андижон вилоятидаги жамоалардан ташқари Фарғона ва Наманган вилояти ҳамда Қўқон шаҳридан ташриф буюрган бир нечта жамоалар иштирок этди.  

“Лимон-Арена” сунъий қопламали мини-футбол майдонида ўтказилган турнирнинг финал босқич ўйинлари бугун бўлиб ўтди. Унга кўра “Файзиобод” (Асака шаҳри) ва “Динамо” (Андижон), жамоалари 3-ўринни эгаллади. 2-ўрин эса “Гол центр” (Андижон) жамоасига насиб этган бўлса, турнир ғолиби “Истиқлол” (Андижон) жамоаси бўлди. Тақдирлаш маросимида барча жамоаларга Андижон вилояти футбол федерацисининг диплом, медал ва Кубок тақдим этилди. Шунингдек ҳар бир амплуа бўйича “Энг яхши футболчи” номинацияларида ғолиб бўлган футболчиларга ҳам эсталик совғалар улашилди.  


 7 декабрь, пайшанба куни фахрийлар ўртасида ҳам мини-футбол бўйича мусобақа ташкил этилди. Маълумки, ўз вақтида майдонда жавлон урган собиқ футболчилар иштирокидаги бу каби мусобақаларда натижа асосий ўринга чиқмади. Муҳими фахрийлар бир-бирлари билан шу баҳона дийдорлашиб, футболчилик пайтларини эслаб ўтади. Рустам Собиров, Рустам Абдиев, Ориф Маматказин, Отабек Очилов, Нозим Муллаохунов, Виталий Легай, Рафаэль Муслимов, Фарҳод Қодиров, Хайрулло Тожибоев, Раҳматулло Баҳовуддинов, Шуҳрат Бобоматов, Ёдгор Хурхонов, Фозил Бобораҳимов, Шерзод Сўфиев каби ўз вақтида футбол ўйнаб, мухлисларга яхши таниш бўлганлар бугун яна яшил майдонда бирга саф тортди. Учта жамоа ўзаро ғолиблик учун кураш олиб борди. Ўйинларни таниқли собиқ ҳакамлар Муҳаммадқосим Тўхтасинов ва Тоҳир Эшонхўжаев бошқариб борди. Учрашув назоратчиси сифатида Тоҳир Низомов билан Исломжон Раҳимов ишлади. Мусобақа комиссари сифатида эса Анвар Нуров ва Музаффар Мамедов бўлди.  

Файхрийлар мусобақанинг якуний қисмига Вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримов ҳам ташриф буюриб, фахрийлар жамоасини конституция байрами билан табриклади ва уларнинг келгуси фаолиятига омад тилаб, диплом, Кубок ҳамда эсталик совғларини тақдим этди.  

 Мусобақа якунига етгач, Вилоят футбол федерацияси ходимлари ва фахрийлар кенгаши раиси, уларнинг аъзолари Андижон шаҳридаги саҳоват уйига ташриф буюриб, ўз вақтида Андижон футболи ривожи йўлида мехнат қилган Ренат Котлев ва Олег Сазоновлар билан учрашиб, уларга хурмат-эхтиром кўрсатган холда, холидан хабар олинди.  

Шундан сўнг фахрийлар мусобақасида иштирок этган собиқ футболчилар  шарафига зиёфат дастурхони ёзилиб, уларга ҳам вилоят футбол федерацияси томонидан хурмат-эхтиром кўрсатилди.  

Шу тариқа конституция кунига бағишлаб ўтказилган тадбирлар қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтказилди.  

 Андижон вилояти футбол федерацияси декабрь ойида яна иккита турнир ўтказишни режалаштирган.  

Исломбек Рустамбеков.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика