RU

Последние новости

23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  0 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  7 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  1 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  43 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  55 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  3 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   7 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0

"Андижон" янги футболчиларни таништирди Новости

"Андижон" янги футболчиларни таништирди

Теги :  Андижон
Бугун янги мавсум олдидан “Андижон” жамоаси билан мухлислар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

"Андижон" энди ўз базасига эга бўлди. Маълумки, шаҳардаги бўстон даҳасида “Андижон” клубига тегишли болалар ва ўсмирлар футбол мактаби жойлашган. У ерда шуғулланиш учун қатор майдонлар бор. Раҳбарият эса янги мавсум олдидан айнан болалар ва ўсмирлар футбол мактабида асосий жамоа учун базани барпо қилди. 80 ўринга мўлжалланган ётоқхона мавжуд. Футболчилар учун барча шароитлар яратилган. Бунгача “Мед Сити” сиҳатгоҳида истиқомат қилиб келган жамоа аъзолари энди янги қуриб битказилган базага жойлашади. У ерда футбол мактаби ҳам фаолиятини давом эттираверади. 

Андижонликлар қишки селекция чоғида таркибига бир қатор янги ўйинчиларни қўшиб олди. Маросимда жамоадаги барча 25 нафар ўйинчиларга янги футболка рақамлари билан топширилди.


Элдор Адҳамов, 1. 

Алишер Жўрабов, 96. 

Хуршид Ходжаев, 46.

Илдар Маматказин, 21. 

Богдан Милич, 9. 

Горан Милойко, 20, 

Аҳрор Иноятов, 8. 

Илҳом Абдуғаниев, 10. 

Фарҳод Соҳибжонов, 17. 

Миржалол Мирзаев, 11. 

Ислом Маматказин, 4. 

Иззат Абдулхаков, 7. 

Муҳаммадкарим Тоиров, 26. 

Бобур Давлатов, 18. 

Владимир Бубанья, 15. 

Азамат Исроилов, 3. 

Шаҳбоз Эркинов, 22. 

Саидумар Содиқов, 27. 

Иброҳим Мухторов, 99. 

Абдувоҳид Ғуломов, 5. 

Илҳом Алижонов, 66. 

Шерзод Эсанов, 23. 

Аҳмад Анваров, 77. 

Абдураҳмон Комилов, 14. 

Маликшох Расулов, 19.



“Мухлисларимиздан про лигага тушиб кетганимиз учун узр сўраймиз. Ўйлайманки, биз тўғри йўлдан кетяпмиз. Ваъда берамиз, Суперлигага чиқишимиз керак. Бунинг учун майдонда футболчиларимиз яхшироқ ўйнаб беришлари керак. Худо хоҳласа. албатта Суперлигага қайтамиз. Вилоятимиз ҳокимига катта раҳмат. Доим эътибор қаратади, қандай ишлар олиб борилаётгани бўйича ҳам сўраб қизиқиб туради. Биз олдимизга кўп режалар қўйганмиз. Мана, янги базамизни ҳам битказиб олдик. Энди стадион “прожектори”ни ҳам яхшилаймиз. Жамоамизга эътиборни янада кучайтирамиз. Ўша ваъда: чемпион қилмагунча қайтиш йўқ”, - деди клуб президенти Журъатбек Қувватов.


Шу ўринда “Андижон” устози Виктор Кумиков ҳам қуйидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

 “Барча футбол мухлисларини янги мавсум билан табриклайман. Шунингдек, Журъатбек Дилшодбековичга миннатдорчилик билдираман. Маълумки, ҳар бир жамоанинг уйи бўлади. Мана, бизни ҳам энди ўз қароргоҳимиз бор. Бундай яратиб берилган шарт-шароитлар ғалабаларимизга замин бўлади, деб ўйлайман. Кимлар бу ерда ишлаб, меҳнат қилган бўлса, барчаларига раҳмат айтаман”.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика