RU

Последние новости

06:01Ёрқин Назаров: "БАА ақлли жамоа, ғалаба қозонмаслик мундиал вазифасини қийинлаштиради"  4 01:56Миллатлар лигаси. "Сўғдиёна" футболчиси иштирок этган баҳсда Уэльс зафар қучди, Украина дурангга рози бўлди ва бошқа натижалар  1 01:47Миллатлар лигаси. "Гигантлар тўқнашуви"да немисларнинг қўли баланд келди  2 01:44Миллатлар лигаси. Коло Муанининг голлари Францияга Бельгия устидан ғалабани тақдим қилди  0 01:40Миллатлар лигаси. Италия Исроилни йирик ҳисобда таслим қилди  5 01:21Гюндоган, Мюллер ва Нойер терма жамоа билан хайрлашишди  1 01:11Шченсни: "Мен қўрққан ягона футболчи Месси бўлган"  0 00:40Суперлига бош директори: "ЧЛнинг янги формати ўзини оқламаяпти"  4 22:56"Реал" "Байер"нинг 40 млн. евролик футболчисини сотиб олмоқчи  0 22:27ФФФ бренд ҳамкори: "Мухлислар Мбаппени ёқтиришмайди"  2 21:50МЮ йил бошида сотиб юборган футболчисини 20 млн. еврога қайтариб олади  4 20:50Ёмғирли ГАЛЕРЕЯ  6 20:41Бир йил футбол ўйнамаган Неймар ОЧЛ баҳсида майдонга тушиши мумкин  1 20:38Оллоберган Каримов: "Орзуларимдан бири амалга ошди. Аргентина билан муносиб ўйнадик"  1 20:20Англия футбол ассоциацияси Гвардиола билан боғланди, мураббий тез орада қарор қабул қилади  0

Андижон вилоятида болалар футболи бўйича семинар ва конференция бўлиб ўтди Новости

Андижон вилоятида болалар футболи бўйича семинар ва конференция бўлиб ўтди

Теги :  АндижонЎФА
Жорий йилнинг 12 март куни Андижон вилоятида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Андижон вилояти футбол федерацияси ташаббуси билан футбол бўйича семинар ҳамда конференция ўтказилди.

Семинар Андижон шаҳар Шўрбулоқ даҳасида жойлашган  футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернатида бўлиб ўтди. Ушбу семинарда ЎФА Болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш бўлими бошлиғи Жалимов Ўнгарбай, вилоят ФФ ходимлари ва вилоятда фаолият олиб бораётган футбол мураббийлари иштирок этдилар. Семинар давомида Футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернати мураббийи Гулдаев Лочин ўз иш фаолияти ҳамда машғулотлар жараёнлари билан иштирокчиларни таништирди.

Семинар якунига етганидан сўнг вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасида конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда вилоят ЖТСБ бошлиғи Ўткирбек Тошпўлатов, Андижон вилояти футбол федерацияси биринчи вице президенти Бекзодбек Каримов, ЎФА Болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш бўлими бошлиғи Ўнгарбай Жалимов, шаҳар ва туманлардаги БЎСМлар директорлари, мураббийлар ва футбол соҳасида фаолият кўрсатиб келаётган соҳа вакиллари иштирок этдилар.



Конференция давомида вилоятда футбол соҳасида жонкуярлик билан ишлаб келаётган мураббийлар ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар. Шу билан бир қаторда, ўз касбига лаёқатсиз, қониқарсиз ишлаётган мураббийлар ва ушбу мураббийлар директорларига ҳайфсан элон қилинди ва огоҳлантирилди.

Шундан сўнг сўзга ЎФА Болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш бўлими бошлиғи Ўнгарбай Жалимов сўзга чиқиб, конференция иштирокчиларини футбол соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар билан таништирди. Хусусан, Болалар футболини ривожлантириш йўллари, мураббийлар мутахассислиги бўйича ўзгаришлар ва футболга оид тасдиқланган янги қарор ва фармойишлар билан таништирди. Мураббийлар конференция давомида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика