"Андижон" Қозоғистон жамоасига ютқазди
14 фев 21:32
Новости
"Андижон" Қозоғистон жамоасига ютқазди
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Андижон" клуби Туркиядаги йиғин доирасида Қозоғистоннинг "Ордабаси" жамоасига қарши майдонга тушди.
Учрашув "Ордабаси"нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Қозоғистонликлар сафида Эльхан Астанов дубль қайд этган бўлса, Димитар Митков яна бир голга муаллифлик қилди. "Бургутлар" сафида ягона голни Пўлатхўжа Холдорхонов киритди.

Маълумот учун, "Андижон" ўтган мавсум Ўзбекистон Суперлигасида 11-ўринни эгаллаган бўлса, "Ордабаси" Қозоғистон Премьер-лигасида 7-поғонани банд этган.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии