RU

Последние новости

02:16Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан йирик ғалаба, "Кристал Пэлас" ўз майдонида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 02:00Европа лигаси. "Рома" ўз майдонида ютқазди, Дайчнинг дебютида "Ноттингем Форест"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:41Тчуамени: "Адолатли ғалабани қўлга киритдик"  0 01:24Виртц АПЛнинг барча футболчиларидан энг яхши натижа қайд этмоқда  0 00:59Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ягона гол эвазига ғалабага эришди  0 00:43УЕФА ЕЧЛнинг ҳафта рамзий термасини эълон қилди  0 00:19Рафаэль Бенитес Грецияда иш бошлайди ва рекорд маош олади  2 00:00Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0   0 23:47Европа лигаси. "Бетис" дуранг ўйнади, "Астон Вилла" ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:32"Манчестер Сити"да 2 ўйин ўйнаб, 11 соврин ютган футболчи фаолиятини якунлади  1 23:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  2 22:55Биринчи лигада 1-босқич ўйинлари якунланди, медиа жамоаси қатнашадиган плей-оффга қуръа ташланди  0 22:32Александр Хомяков: "Характер томондан ўзимизни кўрсата олдик"  2 22:20Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" 0:1  0 22:13Иван Бошкович: "Бу "Сўғдиёна"нинг сўнги уч йилдаги энг ёмон ўйини бўлди"  3

"Андижон" ОЧЛ 2да кимлар билан ўйнайди? Новости

"Андижон" ОЧЛ 2да кимлар билан ўйнайди?

Ўзбекистон Кубогининг амалдаги соҳиби "Андижон" бу мавсум тарихда илк марта Осиё чемпионлар Лигаси 2 мусобақасида иштирок этади.

Мазкур мусобақага Ўзбекистон учун битта жой ажратилган. ОЧЛ 2нинг амалдаги ғолиби - БААнинг "Шаржа" клуби ОЧЛ Элит турнирида қатнашади. Маълумот учун, ОЧЛ 2да жами 32та клуб иштирок этади. Жамоалар 16тадан Шарқ ва Ғарб минтақасига бўлинган.

Бизга кўпроқ Ғарб минтақаси қизиқ бўлгани учун шу ҳақда фикр юритамиз. Бугунги кунга келиб деярли ҳамма иштирокчи жамоалар номи маълум бўлган. Фақат Ироқда Кубок ўйинлари тугагани йўқ, шу боис яна бир жамоа номи кейинроқ маълум бўлади. Қуйида ОЧЛ 2 янги мавсумида қайси давлатдан кимлар қатнашишини келтириб ўтамиз.


1. Саудия Арабистони (1) - "Ал Насср" (Саудия чемпионати 3-ўрин соҳиби)

2. БАА (1) - "Ал Васл" (БАА чемпионати 4-ўрин соҳиби)

3. Қатар (1) - "Ал Аҳли" (Қатар чемпионати 4-ўрин соҳиби)

4. Эрон (1) - "Истиқлол" (Эрон Кубоги соҳиби)

5. Ўзбекистон (1) - "Андижон" (Ўзбекистон Кубоги соҳиби)

6. Ироқ (1) - ??? (Ироқ Кубоги соҳиби, Кубок финали 16 июль куни бўлиб ўтади)

7. Иордания (2) - "Ал Ҳуссейн" (Иордания чемпиони), "Ал Веҳдат" (Иордания Кубоги соҳиби)

8. Баҳрайн (2) - "Ал Муҳаррақ" (Баҳрайн чемпиони), "Ал Халдия" (Баҳрайн Қирол Кубоги соҳиби)

9. Ҳиндистон (1+1) - "Моҳун Баган" (Ҳиндистон чемпиони), "Гоа" (Ҳиндистон Суперкубоги соҳиби)

10. Тожикистон (1+1) - "Истиқлол" (Тожикистон чемпиони), "Регар ТадАЗ" (Тожикистон Кубоги соҳиби)

11. Туркманистон (1+1) - "Арқадағ" (ОФК Чақирув Лигаси ғолиби, Туркманистон чемпиони ва Кубок соҳиби), "Аҳал" (Тожикистон чемпионати 2-ўрин соҳиби)

12. Уммон (0+1) - "Ал Сииб" (Уммон чемпиони)



ОЧЛ 2 гуруҳ ўйинларига чиқиш учун 4та жамоа иштирокида ўтиш ўйинлари ўтказилади. 13 август куни "Гоа" - "Ал Сииб" ҳамда "Регар ТадАЗ" - "Аҳал" беллашувлари бўлиб ўтади. Ғолиб жамоалар ОЧЛ 2 гуруҳ босқичига йўл олса, мағлублар ОФК Чақирув Лигасига йўл олади. Ҳозирги пайтга келиб ОЧЛ 2 гуруҳ босқичида ўйнайдиган 13та жамоа маълум. Иккита жамоа 13 август кунги ўйинларидан сўнг аниқ бўлади.

Шунингдек, 12 август куни Қатарнинг "Ал Дуҳайл"  ва Эроннинг "Сепахон" клублари ўртасида ҳам ўтиш ўйини ўтказилади. Бунда ютган жамоа ОЧЛ Элитга йўл олади. Ютқазган клуб эса ўз кучини ОЧЛ 2да синаб кўради. Шундай қилиб ушбу мусобақадаги барча 16та жамоа номини билиб оламиз. 

15 август куни ОЧЛ 2 гуруҳ ўйинларига қуръа ташланади. Қуръа натижаларига кўра, жамоалар тўрттадан тўрт гуруҳга бўлинади ва ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа кейинги босқичга чиқади.


Гуруҳ учрашувлари тақвими:

1-тур. 16-17 сентябрь

2-тур. 30 сентябрь - 1 октябрь

3-тур. 21-22 октябрь

4-тур. 4-5 ноябрь

5-тур. 25-26 ноябрь

6-тур. 9-10 декабрь

Мусобақанинг нимчорак финал, чорак финал ва ярим финал учрашувлари уй-меҳмон тарзида иккита ўйиндан иборат бўлади. ОЧЛ 2нинг ҳал қилувчи финал баҳси 16 майга белгиланган бўлиб, бетараф майдонда ўтказилади.


Х.Холиқов

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика