"Андижон" бош мураббийи: "1-турда рақиб "Қизилқум"ни мўжиза туфайли мағлуб этганди"
05 мар 13:23
Новости
"Андижон" бош мураббийи: "1-турда рақиб "Қизилқум"ни мўжиза туфайли мағлуб этганди"
Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Андижон" учрашуви бўлиб ўтди.
"Андижон"нинг 1:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланган баҳсдан кейинги матбуот анжуманида жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян "Қизилқум"ни мақтади.
"Бизга яхши ташкилотчилик етишмади, "Қизилқум" жамоасини алоҳида таъкидламоқчиман. Улар 1-турда ҳам яхши ўйнашганди, рақиб қандайдир мўжиза туфайли ғалаба қозонган эди. Бугун ҳам навоийликлар яхши савияда ўйнашди. Бу бизга ўйинни назорат қилишимизга қаршилик қилган биринчи сабаб. Бундан ташқари кураш, иккинчи темп билан боғлиқ муаммолар кузатилди", - деди Самвел Бабаян.
Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" дастлабки турни Тошкентда "Пахтакор"га қарши ўтказиб, 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии
Начили лечить
Paxtakorga sudya&VAR zo'r yordam berdi 2 ta penaltisini hisoblamay Qizilqumni