Анчелотти "Реал"даги ғалабалари сони бўйича 3-ўринга чиқиб олди
09 окт 2022 11:11
Новости
Анчелотти "Реал"даги ғалабалари сони бўйича 3-ўринга чиқиб олди
Карло Анчелотти "Реал" бош мураббийи сифатида ЛаЛигадаги 90-ғалабасини қайд этди.
Италиялик мутахассис бу борада Лео Бенхаккердан (89) ўтиб кетди ва клуб тарихида ғалабалари сони бўйича 3-ўринга чиқиб олди. Бу борадаги натижада у Зинедин Зидан (124) ҳамда Мигель Муньосдан (257) ортда.
Ўз навбатида Анчелотти ушбу мураббийлар ичида ғалабалари фоизи энг кўпини қайд этяпти - 73 фоиз (122 ўйинда 90 ғалаба). Бенхаккерда бу 64 фоизни (139/89), Зиданда 67 фоиз (183/124)ни ташкил қилса, Муньосда бу 60 фоизга (424/257) тенг.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии