Анчелотти: «Мени гапларимни нотўғри талқин қилишди»
11 июн 10:55
Новости
Анчелотти: «Мени гапларимни нотўғри талқин қилишди»
«Реал Мадрид» бош мураббийи Карло Анчелотти ЖЧ ҳақидаги гапларини ОАВ нотўғри талқин қилганликда айблади.
«IL Giornale» нашрига берган интервьюни ОАВ нотўғри талқин қилди. Улар мени гапларимни мухлисларга бошқача етказишди.
«Реал Мадрид» билан чемпионлик учун курашни давом эттириш учун ажойиб имконият бўлган бу турнирда қатнашмаслик хато. Биз мухлисларимизга навбатдаги совринни тақдим этиш учун майдонга тушамиз», — деди Анчелотти.
Эслатиб ўтамиз, дастлаб Анчелотти мадридликларнинг янги кўринишдаги клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этмасликларини маълум қилди. Кейинчалик «Реал Мадрид» матбуот хизмати ушбу фикрлар асосиз эканлигини маълум қилди.
Комментарии