RU

Последние новости

18:17Суперлига 17-тур рамзий терма жамоаси  0 17:32Суперлигада 17-турнинг энг яхшилари   0 16:49"Бунёдкор" ва "Шўртан" ўзаро дуранг қайд этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:24Эксперт фикри. Миодраг Радулович: "Нефтчи" - "Насаф" натижасини олдидан айтиб бўлмайдиган ўйин, бу тур жадвалда жиддий ўзгариш қилиши мумкин"  3 16:18"Челси" ва "Ливерпуль" МЮнинг мақсадини илиб кетмоқчи  1 15:21"Арсенал" ва "Барселона" собиқ футболчиси Бразилия клубига ўтди  0 14:54Расман: МЮ Шешкони "Лейпциг"дан 76,5+8,5 млн еврога сотиб олди  3 14:14"Реал" Гонсало билан шартномани 2030 йилгача узайтирди. Ҳужумчи асосий жамоага ўтказилди  3 13:45"Манчестер Юнайтед" Шешко учун қанча тўлайди?  1 13:20Галлахер АПЛга қайтиши мумкин  0 12:52Перес Родрини "Реал"га сотиб олмоқчи ва шахсан ўзи музокара ўтказишга тайёр  3 12:22"Атлетико" италиялик футболчини харид қилади  0 11:58"Реал"да 9-рақамнинг янги эгаси маълум  4 11:35Родри яна жароҳат олди  5 11:13Суперлига. "Бухоро" 7 йилдан буён Навоийдан ғалабасиз қайтмоқда   2

Ана холос! МЮ Алекс Фергюсонга "Олд Траффорд"да ўйиндан кейин кийиниш хонасига киришни тақиқлаб қўйди Новости

Ана холос! МЮ Алекс Фергюсонга "Олд Траффорд"да ўйиндан кейин кийиниш хонасига киришни тақиқлаб қўйди

Сэр Алекс Фергюсон энди ўйинлардан кейин МЮнинг кийиниш хонасига кира олмайди.

Аввалроқ "Манчестер Юнайтед" ҳаражатларни қисқартириш мақсадида 82 ёшли Фергюсонга клуб элчиси сифатида тўлаб келинган иш ҳақини энди бермаслиги маълум бўлганди. Собиқ мураббий клубдаги бу лавозимда йилига 2 миллион фунт ишлаб топган.

"Daily Mail" нашрининг ёзишича, клуб тарихидаги энг муваффақиятли мураббий Фергюсондан "Олд Траффорд" стадионида кийиниш хонасига кирмасликни сўрашган.

МЮдагилар Фергюсонга жамоа кийиниш хонасига кириш тақиқланганини рад этишмоқда, аммо клубда айтишларича, энди у ерга ким кириши ва кимлар кирмаслиги ҳақида янгиланган маълумот мавжуд. Авваллари Фергюсон ўйинлардан кейин жамоанинг кийиниш хонасига бемалол кира оларди, лекин буни мунтазам равишда амалга оширмасди.

Қайд этилишича, жамоанинг кийиниш хонасига ташрифлар ўн йиллар давомида "Манчестер Юнайтед" маданиятининг бир қисми бўлган. Фергюсон ва унинг ҳамкасблари, футбол кенгаши аъзолари Девид Гилл ва Майк Эделсон худди Сэр Бобби Чарлтон ва собиқ директор Морис Уоткинс каби ҳар доим севимли меҳмонлар бўлиб келишган.

Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика