RU

Последние новости

13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  0 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  5 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  11 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  1 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  5 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  8 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0

Амир Ғаленои: "Эртага Японияга қарши кечган баҳсдагиданда яхшироқ бўлишимиз керак" Новости

Амир Ғаленои: "Эртага Японияга қарши кечган баҳсдагиданда яхшироқ бўлишимиз керак"

Осиё кубоги ярим финал Эрон - Қатар учрашувидан олдин Эрон терма жамоаси бош мураббийи Амир Ғаленои ва футболчи Саид Иззатуллоҳи матбуот анжуманида иштирок этишди

- Энг муҳим ўйинларимиздан бири, футболчилар ғалаба қозонишни истайди. Олдин ҳам ушбу босқичларда иштирок этганмиз, аммо бу галгиси бошқача. Биз амалдаги чемпион Қатарга қарши ўйнаймиз. Машғулотларда сезилмоқда йигитлар ғалаба қозонишни исташади.

- Мен ким ҳакам эканлигини муҳокама қилмайман. Бунга ташкилотчилар жавоб бериш керак. Мени хавотирга солаётган бир жиҳат, биз Японияга қарши учрашувдан сўнг 72 соатдан камроқ дам олдик. Бу эса тўлиқ тикланиш учун жуда кам.

- Иорданияда бўлиб ўтган мусобақада Қатарни 4:0 ҳисобида мағлуб этгандик. Ўша мусобақада ҳам бизни кўп танқид қилишганди. Ҳозир ўтмишни эслайдиган вақт эмас. Японияга қарши баҳсдан кейин ҳам футболчиларга ушбу ўйинни унутинглар дедим. Футболчилар Японияга қарши ўйиндан ҳам кўпроқ ҳаракат қилишлари керак. Бизнинг асосий кучимиз бу жамоавий ўйин. Қатар ҳимоячиларини секин демайман. Эртанги учрашувда бутун Эрон халқи бизни қўллаб қувватлайдиган мухлисларга ишонамиз.


Саид Иззатуллоҳи

- Бор эътиборимизни эртанги учрашувга қаратганмиз. Қатар терма жамоасига қарши яхши статистикага эгамиз. Ушбу жиҳат бизга кўпроқ ишонч беради. Японияга қарши ўйинни унутишимиз керак. Японияга қарши кўп хатоларга йўл қўйдик. Хатоларимиз устида машғулотларда иш олиб бордик. Қатарга қарши ўйинга тайёрмиз.

- Плей-офф босқичида тақвим жуда зич ва шу сабабли биз катта босим остида қолдик. Тезроқ тикланишимизга ёрдам берган терма жамоа ишчиларига раҳмат айтаман. Мақсадимиз аниқ Қатарни мағлуб этиш ва финалга чиқиш.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика