Америка кубогида бош ҳакам футболчининг қўлини сиқишдан бош тортди
02 июл 21:48
Новости
Америка кубогида бош ҳакам футболчининг қўлини сиқишдан бош тортди
Америка кубогидан ўрин олган АҚШ — Уругвай учрашувидан сўнг бош ҳакам Кевин Ортега мезбонлар футболчиси Кристиан Пулишичнинг қўлини сиқишдан бош тортди.
Финал ҳуштаги янграгач, футболчи ҳакамлар жамоасига яқинлашди. Лайнсменлардан бири билан кўришгач, Ортегага қўл узатди. Аммо перулик ҳакам қўлларини орқасига олди. Шундан сўнг Пулишич унга нимадир деди.
Эслатиб ўтамиз, Уругвайга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган АҚШ гуруҳда 3 очко билан учинчи ўринни эгаллаб, кейинги босқичга чиқа олмади.
Учрашув давомида футболчилар бир неча бор ҳакамнинг қарорларидан норози бўлиб, эмоционал тарзда норозиликларини билдиришган.
Похожие новости
00:35
ЦСКА "Рубин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Россия кубоги ярим финалига йўл олди. Файзуллаевдан гол! 14
Комментарии