RU

Последние новости

10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  1 09:44Бир қатор спорт юлдузлари Франция жамоасининг инвесторларига айланишди  0 09:15АПЛнинг кўплаб жамоаларидан қизиқиш бўлаётган Шешко келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:46"Ал Насср" яна бир португалиялик ТОП футболчига таклиф билан чиқди  0 08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  4 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  18 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  2 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  3 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  11 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  8

Амад Диалло МЮга ғалаба келтирган ўзи иштирокидаги иккита вазият бўйича фикр билдирди Новости

Амад Диалло МЮга ғалаба келтирган ўзи иштирокидаги иккита вазият бўйича фикр билдирди

"Манчестер дербиси" қаҳрамони Амад Диалло "MUTV" телеканалига интервью берди.

"Пенальти ишлаганимдан мамнунман. Дарвозага зарба бермоқчи бўлдим, лекин кейин менга қараб учаётган ҳимоячини кўриб, бироз ақллироқ ўйнашга қарор қилдим. У оёғимга зарба берди, шунинг учун бу пенальти эди.

Иккинчи голга келсак, биз биламизки, Лича узун пас билан тўпни сизга етказиб бера оладиган ўйинчидир. Бошида тўп жуда тез учаётгани учун бу пасни тўхтатишимга ишонмагандим, лекин охирида уни ўзимга бўйсундиришга муваффақ бўлдим ва иккинчи тегинишим билан гол урдим.

Албатта, мен "Олд Траффорд"да мухлисларимиз қуршовида бундай голни нишонлашни истардим, лекин улар олдидаги бошқа голлар каби буни нишонлашим керак эди (кулади). Буни "шаҳарликлар" мухлисларига нисбатан ҳурматсизлик сифатида қабул қилманг, мен камтар одамман, шунчаки голни нишонлашим керак эди".

"Сити"ни мағлуб этганимиз ва гол урганимдан хурсандман. Бугун лаҳзадан завқ олишимиз мумкин, аммо эртадан бор эътиборимизни кейинги ўйинга қаратишимиз керак", – деди Амад.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика