RU

Последние новости

15:20Жалолиддин Машарипов: "Узоғи билан 1 ойда умумий гуруҳга қайтаман"  1 13:40ФИФА Эронга умид билдирмоқда  2 13:13Сенегал футбол федерацияси Африка кубоги финалидаги қарорни CASга олиб чиқади  1 12:19"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи   74 12:01"Хоразм"-"Бунёдкор": устунлик "қалдирғочлар" томонидами?  2 11:12Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Пахтакор"ни ютган "Навбаҳор"да ўзига ишонч юқори"   1 10:28"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Гвардиола нималар деди?  42 09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  20 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  17 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  9 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  18 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  4 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  14 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  4

Алиссон – «Мадрид» учун энг яхши вариант! Нега? Новости

Алиссон – «Мадрид» учун энг яхши вариант! Нега?

“Қаймоқранглилар” бор эътиборини бразилиялик дарвозабон трансферига қаратса ҳам бўлаверади.

Узоқ вақтдан бери “Манчестер Юнайтед” ва Лондоннинг “Челси” киперлари Давид Де Хеа ва Тибо Куртуани қайта-қайта Мадридга кўчиб ўтиши ҳақида айтилди, аммо... Улар ҳамон ўз клублари сафида ва “қаймоқранглилар” таркибини “Рома”нинг биринчи рақамли посбони Алиссон Бекер билан кучайтириши ҳақиқатга яқинроқдек кўринмоқда.

Қанчалик ҳаракат қилмасин Кейлор Навас мухлислар ва клубдагилар ишончига кира олмади. Омадли ўйинлардан сўнг мақтаганлар ҳам, биринчи омадсиз ўйин ўтиши биланоқ яна “эски мавзуни” қўзғай бошламоқда. Де Хеа трансфери амалга ошишига бир қадам қолганда, техника панд бердими, ё яна бир нима, хуллас, кипер ҳамон туманли альбионда. Бильбаонинг “Атлетик” клуби посбони Кепа Аррисабалага сотиб олинишини эса бош мураббий Зинедин Зидан хоҳламади.

Моддий томонлама ҳам Алиссон варианти Куртуа ёки Де Хеадан маъқулроқдек.

Иккиланиб турганларнинг умидини яқинла ўз интервьюси билан “Қизил иблислар” устози Жозе Моуринью буткул узиб қўя қолди. Тибо Куртуа эса очиқчасига камида кейинги мавсумда ҳам “Челси" таркибида қолишини айтиб ўтди.

Инглизлардан дарвозабонларини олиб қўйиш 100 миллиондан арзонга тушмаслиги аниқ. Римликларни эса “борига-барака” деб, 50-60 млн еврога кўндириб юборса бўлади чоғи.

Эътиборлиси, бу трансфердан ҳар икки клуб фойда кўради. “Реал Мадрид” кучли дарвозабонга эга бўлса, “Ромы” 2016 йил “Интернасьонал”дан 7,5 млн еврога олган дарвозабонини 8-9 баробар қимматга сотиб юборади.


Нозима Зарипова таржима қилди 

Рейтинг: +39   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика