RU

Последние новости

18:55Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  0 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  7 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  3 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   4 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  11 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  4 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  8 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  12 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1

Алишер Узоқов, DiliMe, Меҳриддин Раҳматов, "Сариқ бола", Исроил Мадримов, Даврон Файзиев ва бошқалар. "Like Cup" юлдузлар футбол турнирига қуръа ташланди Новости

Алишер Узоқов, DiliMe, Меҳриддин Раҳматов, "Сариқ бола", Исроил Мадримов, Даврон Файзиев ва бошқалар. "Like Cup" юлдузлар футбол турнирига қуръа ташланди

Теги :  Like Cup
Алишер Узоқов ташаббуси билан ташкил этилаётган мазкур турнирнинг учинчи мавсуми старт олмоқда.

Бугун Ёшлар ижод марказида турнирда иштирок этувчи 8 та жамоа вакиллари гувоҳлигида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. "Like Cup"нинг учинчи мавсумида вайнер DiliMe бошчилигидаги "Котта Болла", Баҳодир Жалолов, Исроил Мадримов, Ҳасанбой Дўсматов каби бокс юлдузларидан иборат "Нокаут", вайнер Қодир Толипов бошчилигидаги "Драма Юнайтед", вайнер Бадриддин Ҳусниддинов бошчилигидаги "Ал Бадр", Меҳриддин Раҳматов сардорлигидаги "Театр", машҳур клипмейкер Рауф Набиев бошчилигидаги "Дутор", Отабек Мирзахолов бошчилигидаги "Маладес" ва вайнер Жаҳонгир Хўжаев бошчилигидаги "Сариқ Бола" жамоалари иштирок этишади. 

26 май куни старт оладиган мусобақа ғолиби 4 июнь куни маълум бўлади. Қуръа натижаларига кўра, "Ал Бадр", "Нокаут", "Драма" ва "Сариқ бола" жамоалари "А" гуруҳидан, "Театр", "Маладес", "Дутор" ва "Котта болла" жамоалари "Б" квартетидан жой олишди.



Фото: Жаҳонгир Файзуллаев

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика