RU

Последние новости

14:16Ўзбекистон Кубогида қайси жамоа ғолиб чиқади? Сунъий интеллект жавоб берди  1 13:49Расман: CAFA мусобақаси тақвими тақдим этилди  5 13:02Артета АПЛ юлдузининг "Арсенал"га ўтишида асосий сабабчи бўлган  3 12:35АПЛ клуби янги стадионга кўчиб ўтди  6 12:11Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубоги саралаши учун таркиби маълум  9 11:42"Реал" диктатор туфайли янги футболчисининг исмидан воз кечди  11 11:20Ўзбекистон U-17 нега саралашда ўйнамайди?  5 10:43Кэрни Чуквуэмеки фаолиятини Бундеслигада давом эттиради  1 10:15"Тоттенхэм" "Ман Сити" футболчисини қўлга киритиш учун нархни кўтарди  0 10:03Бугун "Севинч" Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқиш йўлланмаси учун майдонга чиқади  0 09:48Эдегор ва Саканинг жароҳати ҳақида маълумот берилди  2 09:22Пролига. Бугун дерби бўлиб ўтади  1 08:54"Байер" "Манчестер Сити" футболчини қўлга киритишга яқин  1 08:25Кечаги дурангдан сўнг Аморим нималар деди?  6 07:56Sofascore. Кечаги учрашувда дубл ассист қилган Ғаниев неча баҳо олди?  1

Алексей Евстафеев, "Дўстлик" халоскори ва "Қўқон-1912" посбони - Про лига 9-тур лауреатлари Новости

Алексей Евстафеев, "Дўстлик" халоскори ва "Қўқон-1912" посбони - Про лига 9-тур лауреатлари

Про лиганинг 9-тури ортда қолди. Биз эса ўз одатимизга кўра тур лауреатларини эълон қиламиз.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра 9-турнинг энг яхши дарвозабони - Ислом Абдуллаев ("Қўқон-1912")

"Қўқон-1912" жамоаси бу турда "Бухоро" меҳмони бўлди. Муросасиз ўтган учрашувда дарвозаларга тўп киритилмади. Ўйин давомида бир нечта хавфли вазиятлар яратган мезбонларга қарши қўқонликлар посбони Ислом Абдуллаев дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Кипер жамоасини яққол голли вазиятларда қутқариб қолди. Шу сабабли Ислом Абдуллаевни 9-турнинг энг яхши дарвозабони деб топдик. 


 

"Championat.asia" сайти талқинига кўра 9-турнинг энг яхши футболчиси -   Ҳамидулло Абдуҳамидов ("Дўстлик")

Тошкентнинг "Дўстлик" жамоаси 9-турда "Олимпик Мобиуз"дан устун келди ва мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Бунда жамоанинг ҳужумчиси Ҳамидулло Абдуҳамидовнинг ҳиссаси катта бўлди дея оламиз. У дастлабки голда Шерзод Қодировга ассистентлик қилган бўлса, якунда ғалаба голига муаллифлик қилди. Шубҳасиз Ҳамидулло Абдуҳамидов тур футболчиси номига муносиб ўйин кўрсатди.

 

"Championat.asia" сайти талқинига кўра 9-турнинг энг яхши мураббийи - Алексей Евстафеев ("Дўстлик")

"Дўстлик" жамоаси янги мураббий Алексей Евстафеевнинг дебютидаёқ 3 очкога эга чиқди. Узоқ кутилган ғалабада янги мураббийлар штабининг муносиб хизмати бор десак муболаға бўлмайди. Қисқа вақтда футболчиларни яхши тайёрлаган мутахассис ўз-ўзидан 9-турнинг энг яхши мураббийи бўлди.

 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика