RU

Последние новости

17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  0 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   4 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  0 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  17 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  1 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  24 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  4 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   37 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  7 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  5 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  70 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0

Александр Хомяков: "Йигитлар характер кўрсата олишди" Новости

Александр Хомяков: "Йигитлар характер кўрсата олишди"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Андижон" - "Насаф" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида ўз фикларини билдириб ўтди.


"Қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Барчаси жуда ажойиб ўтди. Стадиондаги муҳит, мухлислар, ёрқин футбол, умуман менда буларнинг барчаси яхши таасурот қолдирди. Йигитларга ўйин учун рахмат айтаман, улар характер кўрсата олишди.

"Насаф" кучли жамоа, халқаро майдон тажрибасига эга. Бугунги ўйинда ҳар икки жамоа ҳам маҳоратли футбол кўрсатиб беришди. Айтиш жоиз, бугун биз ҳам яхши ўйнадик, рақиб жамоа ҳам.

Биринчи бўлимнинг дастлабки 15 дақиқасида меҳмонлар яхши ўйин намойиш этишди. Кейинроқ биз ҳам ўз ўйинимизни топиб олдик. "Насаф"нинг қарши ҳужуми гол билан якунланди, шундан сўнг йигитлар характер кўрсатиб, ҳисобни тенглаштиришди. Ўйиннинг охиригача интирига сақланиб қолди. Бугун жамоамиз дарвозабони ҳам голли вазиятларни бартараф эта олди, зарбаларни қайтарди.

Згурский ҳали ёш футболчи. Шундай бўлса ҳам унинг майдонда бажарадиган катта кўламли вазифаси бор. Бугун у "Насаф" ҳимоячиларига яхши босим уюштирди. Таркибимизда ёш футболчилар бор, улар ўйинлар давомида тажриба тўплаб боришади. Умумий айтадиган бўлсам кўрсатган ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилдим.

Кубокда кучли жамоаларга қарши ўйнаймиз? Бу яхши албатта. Кучли рақиб билан ўйнасак, тажрибамиз ортади ва ўйин сифати янада кучаяди" - деди андижонликлар устози.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика