RU

Последние новости

20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  2 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  4 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  6 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  23 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  57 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  26 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14

Александр Хомяков: "Узоқ давом этган қора анъанани бузиш ёқимли" Новости

Александр Хомяков: "Узоқ давом этган қора анъанани бузиш ёқимли"

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Андижон" - "Бунёдкор" (5:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида
- Албатта ўз майдонимиздаги очилиш ўйинида бу каби ғалаба ёқимли. Бугунги учрашувга жамоа мухлислари ҳам жуда катта тайёргарликни амалга оширган, буни барчангиз кўрдингиз. Бугунги ғалабада мухлисларимизнинг ҳам алоҳида ҳиссаси бор. Йигитларга ўйин борасида эътирозим йўқ, бунақанги ғалабадан кейин эътироз ҳам бўлмайди. Футболчилар барча кўрсатмаларни тўғри ва аниқ бажаришди, стандарт вазиятларда ҳам яхши ишладик.

- "Бунёдкор" бугунгача мағлуб этилмагани ҳақидаги статистикадан хабардормидингиз?

- Ҳа, бундан хабарим бор эди. Ўзаро ўйинларимиз билан боғлиқ статистикаларни кузатиб чиқдим. "Бунёдкор"га қарши ўйинлардаги узоқ давом этган қора анъана бугун бузилди, бу албатта айтиб ўтганимдек ёқимли.

- Жамоага янги таклиф этилган Зигурскийга бир оз тезлик етишмаётгандек кўринаяпти...

- У ёш футболчи. Ўйиндан ўйинга ўсиб, жамоага мослашиб боради. Зигурскийнинг имкониятларини кўриб, ўрганиб чиқиб жамоага таклиф этганмиз. Унинг майдонда бажарадиган ишлари бор, зиммасига кўплаб вазифаларни юклаганмиз. Зигурский кўрсатаётган ўйиндан қониқиш ҳосил қилаяпман.

- Абдувоҳид Ғуломов бугун ўтган ўйиндан фарқли тарзда бошқа позицияда ҳаракатланди, бунинг сабаби нима?

- Бизда қанот ҳимоячиси билан боғлиқ муаммо бор. Илҳом Алижонов жароҳат олган ва ҳозирда тикланиш жараёнини бошдан ўтказаяпти. Шунинг учун ҳам унинг позициясида бошқа футболчини ўйнатишга мажбур бўлдик.






Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика