RU

Последние новости

21:25Британия топ-клублари Шотландия ёшлар терма жамоаси сардорини кузатишмоқда  0 21:00Элит ОЧЛ. "Истиқлол" – "Пахтакор" 0:0 (матнли трансляция)  7 20:45"Эвертон" собиқ футболчисига ҳайдовчи бўлиб ишлаш таклиф қилинди  1 20:26"Ал Гарафа" - "Ал Насср". Роналду асосий таркибдами?  7 19:45Элит ОЧЛ. "Истиқлол" – "Пахтакор". Таркиблар эълон қилинди. Машарипов бошланғич таркибдами?  17 19:20"Sky Sports"нинг Рубен Аморим билан жонли эфирда уюштираётган суҳбатини бузиб қўйган Эд Ширан кечирим сўради  0 18:55"Нефтчи" – "Насаф" баҳсида қаршиликлар футболчисини четлатиш учун асос бўлмаган — Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  6 18:24"Астон Вилла" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 17:58"Реал" "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан жиддий йўқотишга учради  19 17:31Салоҳ: "Деярли декабрь бўлди ва мен клубда қолиш учун бирорта ҳам таклиф олмадим"  3 17:05Рубен Аморим: "Кейинги йил ҳам шу босқичда худди шу муаммолар билан қоламиз ёки ҳозир бошлаб, бироз таваккал қиламиз"  7 16:42"Манчестер Сити" Англия терма жамоасининг 20 ёшли футболчисига қизиқмоқда  0 16:16Италия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси миллий федерацияни бошқариши мумкин  1 15:49Куртуа "Реал" сафидаги юбилей "қуруқ" ўйинини ўтказди  0 15:22Футбол тарихидаги энг яхши 10 нафар сардор  29

Александр Хомяков: "Руҳият билан боғлиқ тизимли инқироздамиз" Новости

Александр Хомяков: "Руҳият билан боғлиқ тизимли инқироздамиз"

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Андижон" - "Сурхон" (2:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ҳа, бугунги ўйинни бой бердик. Босимларга бой учрашув бўлди. Биз чемпионатдаги кетма-кет ўйинларда очколарни бой бераяпмиз. Бу нимадан далолат беради? Жамоада инқироз бор, ўйин борасидаги инқироз. Бугун 0:2 дан ҳисобни 2:2 кўринишига келтира олдик. Йигитлар курашишди, албатта уларга характер учун миннатдорчилик билдираман. Лекин рақиб ҳам ғалаба учун охиригача курашди, буни ҳам таъкидлаб ўтиш лозим. "Сурхон"ни ғалаба билан табриклайман.

- "Андижон" биринчи даврани яхши ўтказганди. Иккинчи даврадаги  натижалар эса қониқарсиз. Буни қандай изохлайсиз?

- Юқорида айтдим, бизда ўйин борасидаги кризис бор, шунақа вазиятдамиз. Нимадир ўхшамаяпти. Бу руҳият билан боғлиқ, тизимли инқирозга тушиб қолдик. Ҳаракат қилаяпмиз, машғулотларда ишлаяпмиз. Лекин кутилганидек натижа бўлмаяпти. Бу вақт билан боғлиқ жараён, олдиндаги ўйинларда ижобий натижаларга эриша оламиз деб ўйлайман.

- Жамоа сўнги 3 та ўйинда 8 та гол ўтказиб юборди. Бунда ҳимоячилар ва дарвозабоннинг айблари борми?

- Бутун жамоанинг айби бор. Жамоанинг ўзида нимадир ўхшамаяпти. Руҳият билан боғлиқ тизимли инқироздамиз. Биз ҳам ғалабаларни истаймиз, натижа учун курашаяпмиз. Бироқ, ҳозир жамоада шунақа муаммо бор. Таҳлил қилиб, камчиликлар устида ишлаймиз.

- Европа клубларида психолог-руҳшунослар ишлайди. Бизда ҳам шу жараённи ташкил қилинса бўлмайдими?

- Мураббий ўзи руҳшунос бўлиши керак. Ҳар бир футболчининг имкониятларини, руҳиятини тўғри баҳолаши лозим. Лекин, яхши таклиф экан, футбол клубларида шунақа иш ўрни ташкил қилинса, менинг фикримча ёмон бўлмасди.



Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика