RU

Последние новости

01:17"Реал" Карвахаль ўрнига ҳимоячи сотиб оладими?  0 00:31Пол Скоулз: "Тен Хагнинг баҳоналари тугаб боряпти"  1 00:00"Олтин тўп" соҳиби Диего: "Беш ой олдин оёғимни операция қилдирдим. Ўзбекистонга келганимда, чап оёғимни ишлатолмасдим"  0 23:50"Шаҳарликлар" ҳужумга ўтди. "Манчестер Сити" АПЛда компенсация талаб қилмоқчи  0 23:28Марсель: "Олтин бутса"ни қўлга киритиш энг катта орзуларимдан бири эди. Бироқ ундан ҳам юқори мақсадим бор эди"  0 23:15Леандро Лино: "Жаҳон чемпионатигача жуда кўп меҳнат қилдик ва бу ўз самарасини берди"  0 22:58Алан Бранди: "Ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Нима бўлганини ҳамма кўрди"  1 22:44"Манчестер Сити" судда АПЛни мағлуб этди  6 22:42Пабло Таборда: "Мағлубиятга қарамай, бошимизни баланд кўтарган ҳолда Ўзбекистонни тарк этамиз"  0 22:16Хосе Венансио Лопес Ўзбекистон футзал терма жамоасини тарк этди  11 22:11Тожикистон терма жамоаси Россия билан ўйнашни хоҳламади  6 21:48Назорат учрашуви. "Бунёдкор" - "Сурхон" 1:3  2 21:39Тўртта таймдан иборат назорат учрашувида ОКМК "Локомотив"ни таслим қилди  0 21:11Ўзбекистон терма жамоаси йиғини бошланди, Машарипов ва Шукуровдан интервью  4 21:09Ўзбекистон МТЖ Эрон ва БАА қарши ўйинларга тайёргарликни бошлади  13

Александр Лобанов "Локомотив" мағлуб этилгач нималар деди? Новости

Александр Лобанов "Локомотив" мағлуб этилгач нималар деди?

Тошкент дербиси қаҳрамонларидан бирига айланган Александр Лобановнинг ўйин ҳақидаги фикрларидан баҳраманд бўлинг.

- Бу икки кучли жамоа ўртасидаги кескин тўқнашув эди. Биз буни билардик ва шунга яраша ҳозирлик кўрдик. Ўйин жуда юқори суръатда ўтди. Беллашувда ғалаба биз учун жуда муҳим эди. Ютуқ бизга чемпионлик учун кичик имкониятни тақдим этарди. Якунда ғалаба қозонганимиздан жуда хурсандман.

Жамоани голлардан асраб қолганим? Дарвозабонлар ҳар бир учрашувда буни исташади. Қачондир бунга эришасан, бошқа пайтда эса йўқ. Бундай ўйинларда дастлабки вазиятга кўп нарса боғлиқ. Илк хавфли зарбани қайтарсанг, ишонч пайдо бўлади. Терма жамоага номзод икки дарвозабонлар ўйинини кўрдик. Игнатий жуда яхши ҳаракат қилди ва жамоасини қутқарди. Голда эса жамоа хатога йўл қўйди. Беллашув биринчи хатогача бораётганди.

Стадионда ажойиб муҳитни кўрдик. Муҳими, тўрт трибунадан учтаси "Пахтакор"га мухлислик қилгани бўлди. Улар бизни ажойиб қўллаб-қувватлашди. Ишқибозларнинг бир олқиши жамоага қўшимча куч бериб, янада фаол ўйнашга чорлади. Мухлислардан стадионга келишни сўраб қоламан. Улар билан футбол янада гўзаллашади, - дейди Лобанов.


Рейтинг: -24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика