Александр Крестинин: "Иккинчи бўлимда жонландик. Ҳали очколар тўплашимизга ишонаман"
19 авг 00:05
Новости
Александр Крестинин: "Иккинчи бўлимда жонландик. Ҳали очколар тўплашимизга ишонаман"
- Ўйин ҳақида
- Биринчи таймда ўйинимиз ўхшамади. Икки хил тайм ўтказдик. Иккинчи бўлимда эса вазиятни тўғирладик.
- "Локомотив" жамоаси сўнгги ғалабасини айнан "Пахтакор"га қарши биринчи давра ўйинда қўлга киритган эди. Шундан буён жамоангиз ғалаба қозонмади. "Локомотив" узоқ вақтдан буён ғалаба қозонмаётганининг сабаби нима?
- Мен жамоа бош мураббийи этиб тайинланган вақтимдан буёғига жавобгарман. Биз таймларни яхши ўтказа олмаяпмиз. Ҳужумларимиз жуда секин, бундай ўйин билан ғалаба қозонишнинг иложи йўқ. Сабаби шу.
- Жамоа иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнашни бошлади дедингиз. Ҳақиқатдан ҳам жамоангиз иккинчи таймни анча жонлироқ ўтказди. Дастлабки дақиқаларданоқ шундай ўйнашга нима ҳалал берди?
- Бу руҳиятга боғлиқ. Ушбу муаммонинг ечимини топиш устида ишламоқдамиз.
- Жамоанинг натижалари яхши бўлмагани туфайли бош мураббий ўзгарган эди. Ҳозир ҳам "Локомотив"нинг ишлари яхши эмас. Мавсум сўнгида жамоа айни дамда эгаллаб турган ўрнидан баландроқда бўлишига ишонасизми?
- Албатта. Иккинчи даврадаги учта ўйин ўтказдик ва фақатгина бугун мағлуб бўлдик. "Олимпик"га қарши ўйинда эса ғалаба қозонишимиз керак эди, аммо ўйин сўнгида ўтказиб юборилган гол туфайли ғалабани қўлдан чиқардик. Очколар тўплашимизга ишонаман. Фақат иккинчи бўлимдагидек ўйин намойиш этишимиз керак.
- Биринчи даврада ҳам руҳият билан муаммолар бор деб айтиб ўтгандингиз. Ушбу муаммо қачоганча жамоангизга тўсқинлик қилиши мумкин?
- Фақатгина меҳнат орқали ушбу муаммо енгиб ўтишимиз мумкин. Машғулотлар ва ўзаро суҳбатлар орқали руҳият билан боғлиқ камчиликни енга оламиз. Ғалаба қозонмаётганимиз бизга ёмон таъсир ўтказмоқда.
- Ўйин сўнгида ёш футболчиларга имконият бериш вақти келганди менимча. Жамоа ёзда бир нечта ёш футболчиларни ўз сафига қўшиб олди.
- Мамасидиқовни майдонга туширдикку. Биз асосий таркибдаги футболчилари чарчаб қолишганини сезганимизда ёшларга имкон берамиз.
Комментарии