RU

Последние новости

13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  0 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  6 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  5 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  4 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  3 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  16 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  17 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  7

Александр Ежов: "Жароҳатлар бизни тинч қўймаяпти" Новости

Александр Ежов: "Жароҳатлар бизни тинч қўймаяпти"

Про лиганинг 3-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Шўртан" (4:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Александр Ежов ўз фикрларини билдирди.




"Аввало мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман! Доим бизни қўллашда давом этишсин. Рақибни ўрганиб чиққандик, "Шўртан" сафида кўп ёш футболчилар борлигини билардик. Шогирдларим яхши ўйин намойиш этишди ва ғалаба эришдик. Худо хоҳласа мана шундай ғалабаларни қўлга киритишни хоҳлаймиз.

Асрор Алиқулов тажрибали мураббийлардан бири ҳисобланади. У билан бирга ишлашни ва янги нарсалар ўрганишни хоҳлардим.

Таркибимизда жароҳат олганлар жуда кўп. Жамоамиз етакчиси Сарвар Жуманиязов яқинда операция қилинди. Рўзимбой Аҳмедов ва Фарруҳ Ҳайдаров ҳамон тўлиқ тикланишмаган. Афсуски жароҳатлар бизни тинч қўймаяпти.

Шаҳзод Бешимовнинг келажаги порлоқ, у футбол ўйнашни истамоқда ва майдонга тушиб буни исботламоқда. Юрагида ўти бор. Мухлисларимиз ҳам уни яхши кўриб қолишди. Дарҳол асосий таркибда майдонга тушириш хато бўлса керак, сабаби у ҳали ёш ва захирадан майдонга тушиш орқали секин-аста тажриба тўплаб боради", - дейди Александр Ежов.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика